Ҳижоб нима?

23-09-2022, 16:58 admin Мақолалар 700

Ҳижоб нима?
Ҳижоб арабчадан ўгирилганда , парда, сатр, ёпинчиқ каби маъноларни англатади. Бизнинг Ҳанафий масҳабимизда масҳаббошимиз Абу Ҳанифа Имом Аъзам ва Имом Моликлар аёлнинг юзи, икки қўли ва оёқларининг тўпиғи ости аврат эмас очиб юриши мумкин деганлар. Имом Шофиий ва Аҳмад ибн Ҳанбаллар аёлнинг барча аъзолари аврат, ҳатто кўзлари ҳам кўринмаслигини такидлашган. Ҳанбалий масҳабига эътиқод қиладиган Саудия Арабистонидаги араб аёллари қора ҳижобга бурканиб юришга мажбурдирлар. Ҳар нарсага қодир Олий Зот аёлларни ҳижобда юришларини юксак ҳаё рамзи деб белгилаб, шундай марҳамат қилади : "... Мана шу уларнинг чўри эмас, балки озод аёл эканликларини , танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин воситадир " Аҳзоб 59 оят.
"... Устиларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмол билан тўссинлар" Нур 31 оят. Аллоҳ Таоло аёлларга камтарона кийинишни буюрган. Бу кўрсатмалар Қуръон нозил бўлгандан кейин , Қуръон ҳамда ҳадислар асосида ишлаб чиқилган. Шариатимиз хотин-қизларни мавқиени кўтариш шанини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган. Исломда аёл либоси , зийнатлари ва танини муҳофаза қилиб чегаралашдан мақсад, ҳар қандай кўнгилсизликлар, бузуқлик ва ҳаёсизликни олдини олишдир. Бу билан аёллар эрки чекланиб, ҳуқуқлари паймол этилмайди ва асло камситилмайди. Аксинча асраб авайланади. Номаҳрамлар олдида ҳушбўйланиб , зеб- зийнатга бурканиб, ўзини кўз -кўз қилиш, фитналарга, оилалар бузилишига , бегуноҳ болалар етим бўлиб қолишига олиб келади. Энг оғири Аллоҳнинг буйруқларига Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўрсатмаларига итоат этмаган бўламиз. Расулуллоҳ с. а. в марҳамат қилганлар : " Аллоҳ Таоло ҳаёли, кўздан яшириндир ва кўздан яширин бўлишни ёқтиради ". " У Зот либосни уйидан бошқа жойда ечган аёлни Ўз ҳимоясидан маҳрум қилади ". Аллоҳ Таоло ҳар ишда кифоядир. Ўзига чексиз ҳамду санолар бўлсин. Шариатимиз кўрсатмаларини тушунмаган баъзи ёш хотин-қизларимиз ҳижобни, модага айлантириб калта - култа, тор, ёни очиқ кийимларни кийиб қора рўмоллар ўраб, ўзларидан сохта муслималар ясаб, Аллоҳнинг буйруқларига беписандлик қилмоқдалар. Ҳижобнинг ҳам ўз қоида ва шартлари бор. Аввало бадан кўринадиган ҳолатда юпқа бўлмаслиги, тор ёпишқоқ бўлмаслиги, баданни тўла ёпиши, хушбўйланган ва зеб - зийнатли бўлмаслиги ҳаммани этиборини тортадиган - мақтанадиган шуҳрат либоси бўлмай камтарона бўлиши ва кофирлар либосига ўхшамаслиги керак. Қора ҳижоб кийиш соғлигимиз учун ҳам зарарли эканлигини ҳар бир аёл англаши зарур. Аллоҳ Таоло ҳар биримизни Ўзини розилигига етишадиган амалларни қилишимизни насиб этсин. Амин.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш