ПАХТА БИЗНИНГ МИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗДИР.

26-09-2023, 23:16 admin Мақолалар 139

ПАХТА БИЗНИНГ МИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗДИР. Ҳозир пахта далаларида иш қизғин. Ерда ётган бойликни ким хохласа йиғиштириб олмоқда. Бу билан аёлларимиз ўз оиласи буджетига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ватанимизни олдидаги ўз бурчларини ҳам адо этмоқдалар. Кенг далаларда пахта теришни ҳам гашти бўлади дейишади нафақадаги онахонлар. Бу ҳам кўпга келган тўй теримга чиқмасак ҳам ерда қолмайди йиғиштириб олишади, лекин имкони бўла туриб теримга чиқмаслик ҳурматсизлик бўлмайдими? Пахтакорларга кечги пайтларда хордиқ чиқаришлари учун маҳалла томонидан тадбирлар уюштирилмоқда. Дўрман маҳалласида ташкил этилган фалклор дастаси ўз миллий қўшиқлари билан уларни хушнуд этмоқдалар. Пахтакорлар бундан ўзларига руҳий куч олиб эртаси куни яна пахта далаларида жавлон урмоқдалар. Биз шундай
жаннатмакон, тинч, осойишта юртда яшаётганимиз учун Аллоҳга шукр қилишимз лозимдир. Бизда ҳаракат қилган инсон борки, яхши яшайди. Тўйлар, уйлар қилади. Ер юзида очликдан қийналаётганлар қанча? Биз ҳар бир кунимиз учун Аллоҳга ҳамдлар айтамиз. Шундай экан келинг азизларим биз ҳам оқ олтинни йиғиб-териб олишда ўз ҳиссамизни қўшайлик. Яратган Парвардигоримз пахтакорларга куч-қувват ато этсин. Меҳнати ортидан топган даромадларини яхши кунларида сарфлашсин.
Дўрман МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш