Диний бағрикенглик.

25-09-2023, 23:17 admin Мақолалар 212

Диний бағрикенглик.
Тарих манбаларининг далолат беришича ўлкамизда маданий ривожи уч минг йилдан ортиқ буюк тарихи бор. Марказий Осиёда хусусан Ўзбекистонда қадим даврлардан турли маданий, тил, урф одат, турмуш тарзига эга бўлган хилма хил динларга эътиқод қилган халқлар яшаб келмоқда. Тарихимизнинг энг мураккаб, энг оғир даврларида ҳам улар ўртасида диний асосда можаролар бўлмаган. Бу эса миллати ва дини қарашидан қатъий назар инсонни ардоқлаш ва ўзгаларни қадрлаш, катталарга ҳурмат кичикларга иззат кўрсатиш каби туйғулар ўлка аҳолисининг қон қонига сингиб кетганидан далолат беради. Айнан шу сифатлар халқимизга хос бўлган диний бағрикенгликнинг маънавий асосини ташкил қилади. Мамлакатимизда бир юзи ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди. Мамлакатимизнинг тараққий этиши аввалламбор ундаги барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлар аро бағрикенглик муҳитининг сақланишига боғлиқ. Юртиииздаги тинчлик осойишталик албатта турли миллат вакилларининг ўзаро дўстлиги, биродарлик мунособатларига асосланган. Ҳурматли Призидентимиз бу борада "Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз ананаларига доим содиқ бўлиб, бу йўлдан ҳеч қачон адашмасдан илгари боради. Мамлакмтимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади. Бу бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек асраш авайлаш барчамизнинг бурчимиздир"-деб таъкидлаган эдилар.

Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Касимова Н. Ш.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш