Миллатлараро диний бағрикенглик , хамжихатлик ва тинчлик тотувлик !.
Аввалом бор Оламлар Робби Аллоҳ таолога хамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!. Серқуёш Ўзбекистонимиз кўп миллатли халқ. Аҳолининг кўп миллатли бўлишига ижтимоий , сиёсий, маданий, маърифий сохаларнинг ривожланишига ҳам боғлиқ. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бу юксалиш пойдевори демакдир. Ифтихор билан айтишимиз мумкинки жамият хаётининг барча жабҳасида ўз самарасини бермокда. Истиқлол шарофати билан Ватанимизда яшаётган турли миллатлар орасида ўзаро хурмат, тенг хуқуқлик хамда хамжихатликни мустахкамлаш унинг қонуний асосларини яратишга алоҳида эътибор берилмокда. Хусусан Мамлакатимиздаги давлат ва таълим муассасаларида ўқиш 7 тилда олиб борилади. Юртимизда турли миллат ва дин вакилларини ўз салохиятини тўлақонли амалга ошириш уларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш учун конституциявий кафолатлар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий тамоиллари сирасига фуқароларнинг тенг хуқуқлилиги ижтимоий адолат қонун устиворлиги миллат ва элатларнинг маданий тил ва диний қадриятлари анъана ва урф-одатлари, ўзаро хурмат қилиш киради. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар тинч-тотув яшамоқда. Мамлакатимизнинг тараққий этиши авваломбор ундаги барқарорлик, ҳамжихатлилик миллатлараро тинчлик, тотувлик ва динлараро бағрикенглик мухитининг сақланишига боғлиқ.Президентимиз "Ўзбекистон Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз анъаналарига содиқ бўлиб, бу йўлдан хеч қачон оғишмасдан илгари боради. Мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари орасида ўзаро хурмат, дўстлик, аҳллик мухитини мустахкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади. Бу бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек асрашимиз ҳар биримизнинг бурчимиз деб таъкидлаган" эдилар. Биз дин вакиллари халк орасида тинчлик, тотувлик, диний бағркенгликни сақлаб қолишимиз лозим. Бунинг учун хар биримиз фарзандларимизни яъни келажак ворисларимизни илмли, зиёли, гўзал тарбияли, солих ва солиха, оқила, ватанпарвар садоқатли рухида ўстириб тарбиялашимиз керак. Фарзандларимиз келажак ворисларимиз қалбида Ватанга мухаббат туйғусини шакллантириш учун ота-она ва устозлар биргаликда харакат қилишлари лозим. Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хеч қачон ўз ахамиятини йўқотмайдиган масала ҳисобланади. Ана шунда тарихда ўтган улуғ аждодларимиз қолдирган буюк маънавий мерос, уларнинг ибратли хаёти улкан тарбия кудратига омил сифатида чиқади, ёшларимизда Ватан такдирига, юрт истиқболга дахлдорлик туйғуси янада камол топади.
Навбаҳор тумани "Бешрабод" мфй отинойиси У. Нурматова.