ҚОПДА ҚОЛГАН ЧУМОЛИ.
Улуғ ва мутафаккир олим Шайх Шиблий кунлардан бир кун шаҳарга буғдой сотиб олиш учун тушди. У зот шаҳар бозоридаги бир дон дўконидан буғдой сотиб олди, уни бир идишга солди ва елкасига қўйиб қишлоғига қайтди. Шайх Шиблий манзилга етгач, идишни очиб қараса, идиш ичида бир чумоли ҳайрон - саргардон бўлиб идишнинг уёқ - бу ёғига югурар, инини, ватанини изларди, "ҳол тили" билан ёрдам истарди.
Шайх Шиблий у чумолига раҳми келиб, тонг отгунча кўзига уйқу келмади. Эртаси куни эрталаб идиш ичида инини қидириб юрган чумолини олиб шаҳарга тушди. Буғдой сотган одамнинг дўкони ёнига келиб ҳалиги чумолини қўйиб юборди. Чумоли дўкон ёнида ўрмалашиб юрган ўртоқларига қўшилиб ўз инига кетди. Шайх Шиблий буни кўриб: "Бечора чумолини инидан жудо қилиб, овора- паришон қилишим мурувватдан эмасди, уни ўз инига келтириб қўйиб кўнглим тинчиди, шодликка тўлди", деб севинди. Во ажаб, қандай ибратли воқеа. Инсон нафақат инсонларга, балки Аллоҳ таоло яратган барча жонзодларга ҳам раҳмли ва мурувватли бўлмоғи ҳикояда уқтирилган. Ҳаётда баъзи бир кишилар нафақат жонзотга, ҳатто ўз ота - онаси, ака- укаси, дўст- биродарларига ҳам мурувват қилмайдилар. Бундай инсонларнинг борлиги нақадар ачинарли ҳол. Биргина чумолига кўрсатилган мурувват, яаъний Шайх Шиблийнинг мурувватлари барчамизга ибрат бўлсин.(амин).
Армижон жомеъ масжиди имоми: Орифжон Найимов.