“Шайх Гадой Селкин” жомеъ масжиди

15-12-2016, 17:39 admin Хатирчи тумани 3 018

“Шайх Гадой Селкин” жомеъ масжиди

Хатирчи тумани “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди туман марказида жойлашган бўлиб, илк бор 13-14 асрларда Нақшбандия тариқати пирларидан ҳисобланмиш Шайх Гадой Селкин ҳазратлари бошчилигида бунёд этилган. Шайх Гадой Селкин хазратларининг асл исмлари Абдураҳмон бўлиб, Тошкент шаҳри Зангиота туманида бой савдогар оиласида туғилганлар. Бухорога савдо ишлари билан борганларида пири комил Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларига учрашиб, у кишига мурид бўлиб сабоқ олишни бошлайдилар. Икки йиллик сабоқдан кейин у кишига Пирлик вазифасини юклаб, “Сиз Самарқандга қараб юринг, қаерда дам олсангиз мана шу таёқчани ерга суқиб қўйиб ухланг, қаерда шу таёқча куртак чиқариб кўкарса ана шу ерни макон тутинг” дейдилар. Алқисса таёқ ҳозирги Хатирчи туманидаги “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди ўрнида кўкариб, шайх Абдураҳмон мана шу жойни макон тутиб, шу ерда яшаб қолганлар. Бу ерда кўп шогирдлару-муридларни тарбия қилганлар. Туманимизда яшаб ўтган кўпгина уламоларнинг гапларига кўра бу кишининг “Шайх Гадой Селкин” деб номланиб қолишларига сабаб “Гадоя сер кун” яьни “Эй бор Худоё! сендан бандаларинг нимани илтижо қилиб сўрасалар кўп қилиб бергин!” деган дуои хайрлари доимо қабул бўлганлиги сабаблидир. Шунинг учун бу кишининг ҳаётликларида ҳам хизматларини қилиб дуоларини олишга Хатирчи аҳли ва бошқа жойларда яшовчи мусулмонлар жуда илҳақ бўлишган. Шайх Гадой Селкин ҳазратлари дунёдан ўтганларига қарийб етти аср бўлибдики шу дуолари учун халқимиз бу масжидга келиб зиёрат ва дуолар қилишади. Қодир бўлганлар масжидга баҳоли қудрат хизматларини ҳам қилади.
Ҳазрати шайх 73 йил умр кўрганлар. Қабрлари масжид ҳовлисига қўйилган. Бу кишининг қабрларини Бобораҳим Машраб ва Қосим Шайх ҳазратлари ҳам зиёрат қилганлар. Ҳозирда у киши номларидаги катта жоме масжид ҳашар йўли билан қайта таъмирланиб, 2006 йил 25 август куни туманимиз аҳлига тақдим этилди. Масжиднинг хонақоси тўртта устун ва ўртасида катта гумбазли бўлиб, ички майдони 325 м. кв.ни ташкил этади, икки тарафи 13 та устундан иборат айвон билан ўралган. Масжид ҳовлисида “Шайх Гадой Селкин” ҳазратларининг мақбаралари қад ростлаган. Туманимиз мўъмин мусулмонлари бу хайрли ишларда ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдириб, дуолар қилиб қоладилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш