
Христианлар етакчиси Папа:
“Европани, жамиятимизни фақат соф эътиқод, ислом дини қутқара олади”-деган жавобни такидлади.
Бизнинг муқаддас динимиз инсон наслини покиза сақлаш, ҳаё-ибони, мехру-оқибатни, маънавиятни улуғлаш билан ҳар қандай разолатни қоралайди. “оммавий маданият” келиб чиқишига бош омил ҳаё-ибони орадан кўтарилиши биринчи сабабдир. Муқаддас динимизда, ҳадиси шарифда; “Ҳаё-иймондандир” дейилган. Юриш-турушлари эркаклардек аёлларни ва уларни аксини келтириб, ҳадиси шарифда “аёллардек кийинган эркакларга Аллоҳни лаънати бўлсин” дейилган. Энди ўз ўрнида европага тақлид қилиш юруш-туруш, кийинишни модда деб ёшларимизни бу иллатга ружу қўйишлари, ота-оналар тап тортмай ўзлари фарзандларига ажнабий очиқ-сочиқ кийим, тор шимларни раво кўраётганлари қанчалик оқибати оғирлигини ўйлаб ҳам кўришмаяпти. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўша қавмдандир”.
Аллоҳ ўзи асрасин! Саломлашишни бузулиши, юруш-туруш, очиқ-сочиқ кийиниш, тор шимларни уялмасдан кийиш, сочларни турли хил белгилар, моддага айлантириш барча-барчасида Европага бўлган тақлид, уларни қавмидан бўлиб қолишга олибкелади. “Оилавий маданият”ни касридан ўзи жар ёқасига ҳалокатга махкум бўлган ажнабийларга эргашиш, уларни одатини қилиш, мусулмончилигимиз, миллийлигимизга мутлақо тўғри келмайди. Буларни барчаси ҳалокатга олиб борадиган йўлдир. Европа бу иллатдан холос бўлиш йўлини исломдан излаётган бир пайтда, биз мусулмонлар фарзандларимизни, уларга кўр кўрона эргашаётган ёшларимизни огохликка чақирамиз.
Яратганнинг ўзи иймонимизни мустахкам, миллийлигимизни ҳаётимиз мезони бўлишини насиб айласин!
Қизилтепа туман “Қизбиби”
жомеъ масжиди имоми: Ҳ.Жахонов