ГУНОҲИ КАБИРАЛАР.

11-09-2023, 21:54 admin Мақолалар 191

ГУНОҲИ КАБИРАЛАР.
Аллоҳ таолога бехад хамду саноларимиз бўлсин.
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга саловат, дурудлар бўлсин.
Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақдан одам ўлдириш (ҳомиладор аёлни ҳомиласини тушириб юбориш учун унга руқия ўқитиш, бу иш бандани қўлидан келмаса ҳам, таъсир этади, деб эътиқод қилиб ўқитиши, одам ўлдириш билан баробар), ота-онага оқ бўлиш (уларга итоат қилмасдан, уларга азият бериш), зино қилиш, етимнинг молини тортиб олиш, баъзи аёллар етимни молини тортиб олиб, ўз болаларига беришади. Аёлларга мерос бермаслик, ака-укалар сингилларнинг меросдан бўлган насибаларини бермасликлари, покиза аёлга шубҳа сабаб зинода туҳмат  қилиш, зулм қилиш, одамларни орқасидан айбларини зикр қилиш, Аллоҳни раҳматидан ноумид бўлиш, ваъдага хилоф қилиш, намоз, рўза, закот, ҳаж каби фарзлардан бирортасини тарк этиш, Куръонни ўргангандан кейин (Қуръонга қараб ўқишни ҳам билмайдиган даражада унутиб юбориш).
Ёлғон, Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш, ўлим вақтида Аллоҳни зикрини қилмасликка ёки Исломдан бошқа динда ўлишликка қасам ичиш, Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш, узрсиз намозни ўтказиб юбориш.
Бирор мусулмонни «эй кофир», «эй малъун» ёки «Эй Аллоҳнинг душмани» деб чақириш, ўғрилик қилиш, судхўрлик, таом қимматлашганига хурсанд бўлиш, савдода келишгандан сўнг эгасини норози қилиб, нархини камайтириб бериш, бегона аёл билан холи қолиш, қимор ўйнаш, кофирларга тақлид қилишни яхши кўриш, таомни айблаш, рақсларни томоша қилиш, мусиқа эшитиш, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга тоқати етса-да, бепарво бўлиш, бирор инсонни масхаралаш, жосуслик қилиш, инсонларнинг айбини қидириш.

Ашраф Али Таҳонавий."Жаннат зийнати" китобидан фойданилди.

Учқудуқ туман имом хатиби аёл- қизлар масалалари бўйича маслахатчиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш