​Рамазонни бой берманг.

10-04-2023, 23:52 admin Мақолалар 162

​Рамазонни бой берманг.

Бисмиллаҳир рохманир рохим .
Аллоҳ таолога бехад хамду саноларимиз бўлсин .
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга битмас- туганмас саловат дурудлар бўлсин.

Ойларнинг султони бўлмиш Рамазон ойи хар дақиқаси биз учун қадрли ва ғанимат.
Дуолар ижобати, зикрлар билан машғул бўлиш бахти, уланинг савобини кўпайтириб берилиши уммати Мухаммаднинг саодатидир.
Аммо баъзан шундай дақиқаларни зое қилиб қўямиз.
Бу...
Ҳозирги кунда табиий деб билишаётган интернет тўри.
Интернетга қарамлик ўз номи билан тобеъ бўлиш, муккасидан кетиш, заҳарланиш, воз кечолмаслик маъноларини беради.
Қарамликнинг интернетга қарамлик, таомга қарамлик (кўп ейиш), уйқу қарамлиги, харид қарамлиги (шопоголизм), ғазабга қарамлик, сериалга қарамлик, ғийбатга қарамлик ва шу каби кўплаб турлари бор. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирда ҳар бир инсонда у ёки бу қарамлик кузатилмоқда.
Иймони заиф бўлиб, қалбида Аллоҳга бўлган муҳаббат етишмаслиги;
Яшашдан мақсадни англамаслик;
Инсоннинг реал ҳаётида завқланадиган машғулоти йўқлиги;
Атрофида уни тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган меҳрибонлари йўқлиги ёки уларни ҳис этолмаслик;
Болалик давридаги эътибор ва муҳаббат етишмовчилиги...масмикин деб баъзан ўйланиб қоламан.
Бу ўз вақтида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин деб ўйлайман.
Салбий оқибатлари:
Қалбда бўшлиқни ҳис этавериш;
Диққатнинг тарқоқлиги;
Яқинлари билан ўзаро муносабатларнинг бузилиши;
Бахтни ҳис эта олмаслик;
Келажакда ўз ўрнини топишда қийналиш.
Чораси борми, дея ўйлаб қоламан.
Истиғфор айтишни кўпайтириш ва албатта, ибодатларда мустаҳкам туриш;
Ҳар лаҳза учун бор неъматларига шукур ва тафаккур қилиш;
Севимли машғулот топиш ва шуғулланиш;
Инсонларга беминнат яхшилик қила олишни ўрганиш керак деб ўйлайман
Рамазон рўзасини тутган инсон шукр қилишни, сабр қилишни, силаи рахмни ўргатади.
Мохи Рамазон қани эди бизларни тарк этмаса.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш