Нега "иншааллоҳ " деймиз?
Бирор нарса ҳақида: "Мен албатта, эртага шуни қилувчиман", дея курманг! Илло," Ин ша аллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа) денг Бу сўзни унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Роббингизни зикр қилинг (яъни " ин ша аллоҳ", денг) ва: "Шояд, Роббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса", денг! (Қаҳф сураси, 23-24 оят)
Бу икки оят нозил бўлишининг сабаби бундай: Ривоятларга қараганда, бир гуруҳ яҳудий диндорлари келиб, Муҳаммаддан (алайҳиссалом) имтиҳон учун" Руҳ, Ғор воқеаси ва Зулқарнайн" ҳақида сўраган. У зот: "Жавобини сизларга эртага айтаман", деганлар, лекин, "Ин ша аллоҳ" демаганлари учун Аллоҳ таоло ул зотга ваҳий келишини бир неча кун тўхтатиб қўйган. Саволларга кечроқ, ваҳий тушгандан кейин жавоб берганлао. Бу икки ояти каримада бизга шаръий одоблардан бирининг таълимини бермоқда. Яъни, банда "ин ша аллоҳ ", демай туриб, бирор нарса ҳақида "эртага қиламан", демаслиги керак. Чунки Ислом эътиқоди бўйича бандалар бажарадиган барча ишлар ёлғиз Аллоҳ таоланинг иродаси билангина амалга ошади. Шундай экан, инсон бирор ишни қилишга қасд қилса, ўзини ҳам, қиладиган ишларнинг ҳам яратгувчиси, ғайиб илмдан хабардор бўлган, келажакда нималар вужудга келиш-келмаслигини яхши билган Зот-Аллоҳ таоланинг хоҳишига ҳавола қилиб," ин ша аллоҳ, бўлади", деб гапирмоғи лозим. Агар бу сўзни унутган бўлса, кейин бўлсада айтиб қўйсин. Аслида, шариат йўли шундай. Таассуфки, ҳаётда "иншааллоҳ " ёки унинг муқобили бўлган "Ҳудо хоҳласа" сўзларини вазиятдан осон чиқиш ёки алдаш учун, бирор ишни ортга суриш ёки бировга ёлғон гапириш учун ҳам қўллаяпмиз. Афсус шундаки, бу сўзни қўшиб ваъда берганларнинг, келишганларнинг кўпчилиги ўз аҳдини бажариш учун ақилли ҳаракат ҳам қилиб кўрмаган бўладилар ва "Ҳудо хоҳламаган экан, бўлмади!" деб ўзларига таскин берадилар. Тафаккур қилиб кўрсак, бу сўзлардан салбий маънода фойдаланиш Қуръон оятларига зид. Биз кимни алдаяпмиз?! Гўёки Аллоҳ таоло бизга муваффақиятсизликни ирода қилгандек. Инсон бирор ишга "иншааллоҳ "деишдан олдин ўша ниятни амалга оширишга ўзи қатъий ишонган ва қасд қилган бўлиши лозим. Лекин ихтиёрдан ташқари бўлган бирор тўсиқ чиқиб қолиш мумкинлигини ҳис қилиб, "иншааллоҳ" дейиш керак. Демак, ҳаётимизни Яратган Зотнинг хоҳишига кўра интизомга солиш зиммамиздаги бурчдир. Хулоса шуки, мусулмон киши ҳар бир ишни бажаришга, аввало, "иншааллоҳ" ёки "Худо хоҳласа", ваъда берсин ва шунга биноан ўзи ҳам ҳаракат қилсин. Агар ўзи ҳаракат қилмаса, у ваъдасига хилоф қилгувчи ва ёлғончи бўлади. Натижада Аллоҳ таолонинг ва ҳалқнинг назаридан қолади.
Хатрчи тумани" Қушчинор" мфй отинойиси Пардаева Санобар.