Сохта салафийларга раддия.
Сохта салафийларнинг эътиқодига кўра Аллоҳ таоло маконга муҳтож дейишади.
Агар бирор бир сохта салафий сенга бундай иддао этса:
“Сен “Аллоҳ макон ва жиҳатсиз мавжуддир” деган сўзинг билан Раббингни инкор этиб қўймоқдасан-ку. Демак, макон ва жиҳатсиз бўлса унда йўқ экан-да”.
Унга жавобан бундай деб айт: “Сенинг бу гумонинг жуда ажиб ва сен бу гумонли сўзинг билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига хилоф иш қилаяпсан.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ (азалда) мавжуд эди ва У Зотдан бошқа бирон нарса йўқ эди”, деб айтганлар.
Бухорий ривояти.
Азалда фақатгина У Зот бўлган ва бирон бир нарса бўлмаган. На бирон бир макон ва на бирор бир тараф бўлмаган. Биз билган ва эшитган махлуқотлар йўқ бўлганида ҳам Роббимиз мавжуд эди!
Нега энди айни ҳадисда келган сўзни айтилса инкорчи бўлар эканмиз?
Мужассима ва мушаббиҳалар ўзлари тасаввур қилган нарсанигина қабул қилиши маълум.
Аҳли сунна ва жамоа эса Аллоҳнинг зоти ҳақида тафаккурдан тийилиши билан машҳур.
Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг зоти ҳақида тафаккур қилманглар”, деб айтганлар.
Табароний ривояти.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтади: “Қачон махлуқ Холиқига ўхшар?! (ҳеч қачон ўхшамас)”.
Яъни, Аллоҳ таоло махлуқотларидан бирон бир нарсага асло ўхшамас.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Аллоҳни қандай тасаввур қилсанг ҳам, У Зот сенинг тасаввурингдан бошқачадир”.
Яъни, банда ўзи кўрган билган нарсаларнигина тасаввур қила олади. Аллоҳ таоло эса унинг ҳар қандайин тасаввуридан ўзгача ва олийдир.
Хатирчи туман бош имом хатиби Юнусов Мустафо.
@Xatirchimuslim