Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик.

4-09-2023, 23:53 admin Мақолалар 263

Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик.
1991 йилнинг 31-августида Ӯзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилингач, ӯзбек миллатини қадри тикланди. Ватан қадри ортди,зӯравонлик йӯли билан йуқ қилинган миллий қадриятларимиз, динимиз,(Наврӯз байрами, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари) яна халққа қайтарилди. Ӯзбекистон мустақил бӯлгандан сӯнг давлат байроғи, герби ,мадҳияси, миллий валютасига эга бӯлди. Давлатимизнинг асосий қонуни-Конститутциямиз қабул қилинди. Мустақиллик шарофати билан биз ӯз тарихимизни ӯрганиб, бу ёруғ оламда ким эканлигимизни, кимларни давомчиси эканлигимизни англай бошладик. Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳатлар ҳамда халқимизни фидокорона меҳнати туфайли Ӯзбекистоннинг жаҳон майдонидаги ӯрни ва мавқеи тобора юксалмоқда.Бугун Ӯзбекистон эришаётган ютуқларда жаннатмакон юртда яшаб ҳам, ижод қилиб меҳнати билан бошқаларга ӯрнак бӯлаётган барча миллат вакилларининг муносиб ҳиссаси бор.Юртимизда яшаётган турли миллат ва элат мустаҳкам дӯстлик ришталари атрофида яшаб ,ӯз орзу истакларига эришмоқдалар. Ӯзбекистон динлараро бағрикенглик ривожига салмоқли ҳисса қӯшиб келаётган давлатлар сирасига киради.Ислом дини инсонларни ӯзаро мурувватли бӯлишга чақирганидек,бошқа дин вакилларига ҳам бағрикенглик билан муносабатда бӯлишга тарғиб қилади. Ислом динида бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик тамойиллари белгилаб берилган,унга кӯра инсон дини, ирқи, миллатидан қатъий назар мукаррам қилиб яратилган. Бу ҳақда Қуръони Каримда: "Дарҳақиқат,(Биз)Одам фарзандларини (азиз ва )мукаррам қилдик".дейилган (Исро-70 оят)Инсонларни турли эътиқодда бӯлишлари Аллоҳ таолони хоҳишига кӯра бӯлган ишдир.Аллоҳ инсонларга танлаш эркинлигини бермаган. Диний бағрикенглик бу турли эътиқодларга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йӯлида ҳамкор,ҳамжиҳат бӯлиб яшашни ифодалайди. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам:"Ким бекордан бекорга мужоҳид (Исломни қабул қилмасдан ислом диёрида келишув асосида яшовчи одамларни ӯлдирса, Аллоҳ унга жаннатни харом қилади!"-деб марҳамат қилганлар.Давлатимиз раҳбари эътироф этганларидек "Ӯзбекистоннинг бойликлари кӯп,лекин бизнинг энг катта бойлигимиз,энг юксак қадриятимиз жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дӯстлик ва ҳамкорликдир."Ҳар хил миллат вакиллари гарчи динлари ва диний эътиқодлари ӯзаро фарқ қилсада, бир -бирларининг тиллари, тарихлари, маданиятлари, миллий урф- одатлари ва қадриятларини билиш ва ҳурматлашга, ӯзаро тотув бӯлиб яшашга даъват этилган.Аллоҳ таоло ер юзида турли миллат ва элатларни турли хил тилда сӯзлашувчи халқларни яратишининг ҳикматларидан бирини шундай баён қилади:"Эй инсонлар!Дарҳақиқат биз сизларни бир эркак (Одам)бир аёл (Ҳаво)дан яратдик ҳамда бир бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли туман)халқлар қабила (элат)лар қилиб қӯйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азиз)мукаррамроғингиз тақводорингиздир.Албатта Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. "(Ҳужурот 13-оят)Аллоҳ мазкур оятда "Эй инсонлар!"-дея бутун инсониятга мурожаат қилиб,сизларни ота- онангиз бир,яъни Одам Ато ва момо Ҳаводан тарқалгансизлар.Шундай бӯлсада сизларни турли миллат, элат халқ ва қабилаларга ажратиб қӯйдик”- деб марҳамат қилади. Таъкидлаш лозимки ҳар бир диннинг ӯзига хос ақидалари мавжуд. Улар баъзан бир- бирига мутаносиб бӯлса, баъзан бир- бирига зид ҳам келиши мумкин. Диний бағрикенглик ана шу хилма -хиллик асосида келиб чиқиши мумкин бӯлган низоларни олдини олади,турли эътиқодларнинг ёнма- ён ва бир пайтда мавжуд бӯла олиши учун хизмат қилади. Минг шукрки, юртимиз тинч ва хотиржам . Ҳалқимиз осойишта умургузаронлик қилаяпти. Буларнинг ҳаммаси эл орасидаги аҳиллик ва тотувликнинг омилларидан бири бағрикенглик тамойилларидир.
Навбаҳор тумани Ғужбоғтепа ва Қизилой маҳаллалари отинойиси Очилова Майрам Мирзо қизи.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш