БАҒРИКЕНГЛИК.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас хамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин! Ислом динимиз аввал бошданоқ инсониятга асл мурувватни, ислом аҳлига, ҳатто ғайримуслимларга эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва келмоқда. Ислом ўзидан аввалги самовий динларни (яҳудийлик, насронийлик) шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Инсонлар ўртасидаги ихтилоф хоҳ диний, хоҳ дунёвий ишларда бўлсин, қадимдан давом этиб келаётган ишдир. Ер юзида ҳаёт борки, ихтилофлар бор. Бу ҳақиқат, Қуръони каримнинг кўплаб оятларида таъкидланган, жумладан Ҳуд сурасининг 118 ва 119 оятларида ҳам бу ҳақда Аллоҳ хабар беради: وَلَوۡ شَآءَ رَبُّكَ لَجَعَلَ ٱلنَّاسَ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗۖ وَلَا يَزَالُونَ مُخۡتَلِفِينَ . إِلَّا مَن رَّحِمَ رَبُّكَۚ وَلِذَٰلِكَ خَلَقَهُمۡۗ وَتَمَّتۡ كَلِمَةُ رَبِّكَ لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ “Агар Парвардигорингиз ҳоҳлаганида, барча одамларни бир миллат (яъни, бир динга эргашувчи) қилган бўлур эди. (Лекин У зот бундай бўлишини истамади. Шунинг учун) улар (одамлар) мудом ихтилоф қилурлар, магар Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина (ҳақ йўлда иттифоқ бўлиб яшарлар). Уларни шунинг учун (яъни, бировлари ҳақ йўлда ҳидоят топишлари, бошқалари ноҳақ йўлларда талашиб-тортишиб юришлари учун) яратгандир. Парвардигорингизнинг: «Мен жаҳаннамни (кофир) жин ва кофир одамларнинг барчаси билан тўлдирурман”, деган сўзи ҳақ бўлди”. Яъни эй Расули карим (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар Раббингиз хоҳлаганида ўзи яратган инсонларни иймон-эътиқодлари бир уммат, бир жамоа қилиб қўяр эди ва У зот бу ишга қодир, демоқчи. Зеро, Аллоҳнинг хоҳишига ҳеч ким тўсқинлик қила олмас, лекин Парвардигоримиз буни ҳоҳламади, ёмон ва яхшини бир-биридан ажратиш учун ҳаётни ихтилофли қилди. Дунё шундай турар экан, инсонлар ўз фикрлари, йўналишлари, мақсадлари ва орзу-умидлари борасида ҳар хил бўлишда давом этадилар. Фақат Парвардигорнинг раҳмати тушган бандаларгина бундан мустаснодирлар. Улар ҳақ йўлида ҳидоят топадилар. Улар диннинг асли-асосида ҳеч ҳам ихтилоф қилмагайлар. Балки яхшилик йўлини англаб етиб, бу йўлда бирга бўладилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аҳдлашган (ғайридийн) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол этса ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса, ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир куни кўчаларни айланиб юрганларида бир яҳудийни тиланчилик қилиб юрганини кўрдилар ва уни тўхтатиб тиланчилик қилишига нима мажбур қилганини сўрадилар? Яҳудий: “ Мен ёшлигимда ишлардим ва мусулмонларга жизя тўлаб турур эдим, энди қариганимда ишлашга қодир эмасман ва тирикчилигим учун мажбур тиланчилик қиляпман ” деди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу сенга нисбатан беадолатлик қилипмизку, ёшлигингда жизя олиб, қарилигингда қарамай қўйибмиз деб, қарор чиқариб, унга нафақа белгилабдилар. Юқорида келтирилган оят ва ҳадислар мазмунини тўпласак бизни ҳар қандай миллат ва элат эгалари билан ёнма-ён ва иттифоқ яшашга даъват қилади. Мана шундагина дунё тинчлигини таъминлаган бўламиз.
Учқудуқ тумани " Мустақллик" мфй отинойиси З.Файзиева.