Номи зараридан азобли ва оғир дард - ОИТС касаллиги
Азал-азалдан ота-боболаримиз “Аллоҳим бизларга тансиҳатлик ва хотиржамлик бергин”- деб дуо қилишган. Демакки шу икки неъмат инсон ҳаётини асосий омилларидан бўлиб ҳисобланади. Аллоҳ Қуръони каримда берган неъматларини сон-саноқсиз эканлиги ва бу неъматларига шукур қилганларни ризқини кенг, тинчлик, хотиржамлик билан сийлаши, аксинча бўлганда эса, неъматларидан бебаҳра этиб бало ва офатларни юборишидан бандаларини огоҳлантиради. Яратганни инъом этган неъматлари ичида энг олийси, соғлик ва саломатлик неъматидир. Маълумки Шариат инсонга бирор нарсани ҳаром қилса, унга етказувчи йўлни ҳам тўсади ва уни тақазо этувчи барча воситаларни ҳаром деб эълон қилади. Дунёда инсоннинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган турли хил касалликлар бор. Аммо шундай дардлар борки, унинг номи касаллик келтирадиган зарардан оғирроқ, азоблироқдир. Номи ўзидан ҳам совуқ бўлган бу касалликни номи ОИТС касаллигидир. Бу дард билан чалинган инсонлар қайсидир маънода жамиятдан узилиб қолгандай, ўзларини ёлғиз ҳис қилишади. Инсонлар бу касаллик билан чалинган беморлардан ўзларини олиб қочишади, раҳм-шафқат кўзлари билан боқади ва қайсидир маънода улардан нафратланади ҳам. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Фаҳшнинг энг каттаси зинодир. Демак зино ва унга боғлиқ бўлган фаҳшнинг ҳар қандай кўриниши шариатла мутлақо ҳаромдир. Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта у ҳаром қилинган. Зино ҳам одамларга моддий ва маънавий зарарлар келтиради ва улар орасида турли хил олдин кузатилмаган касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, билиб туриб ўзига зарар келтириш ҳам ҳаром ишдир. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Исломда зарар бериш ва зарарланиш йўқдир” – деб марҳамат қилганлар (Имом Молик ривояти). Оломонча маданият ва уларнинг яшаш тарзи, шайтоний ҳиссиётлар орқасидан қувиб, тартибсиз енгил-елпи ҳаётга берилиш, Ислом ҳаром қилган энг разл амаллар бир жинслилар никоҳи, баччабозлик ва нопок йўллар билан юқувчи бу касаллик, бутун дунё бўйича инсоният ҳаётига хавф солиб келаётган муаммолардан бирига айланиб улгурди. Бир вақтлар бутун ғарб олами бизнинг ота-боболаримиздан илм-маърифатни ўрганган бўлсалар, ҳозирда биз ғарб оламидан бизларни жаҳолат ботқоғига ботирадиган, инсон зотини қадрини пасайтириб, бутун бошли жамиятни ботқоққа ботириб, келажагидан мосуво қиладиганлардан, қўштирноқ ичидаги “маданият”ини ўрганиб, тақлид қилиб, фикрига қулоқ тутиб юрибмиз. Шундай нарсалардан бири фаҳш ва зинонинг кенг ёйилишидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32 оят) –деб марҳамат қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар “Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни очиқча қилсалар, уларда ота-боболарида бўлмаган ўлат (инфекцион) ва юқумли касалликлар тарқалади”-деганларини ривоят қилганлар. Демак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадислари орқали дунёни ташвишга солиб турган касалликларнинг келиб чиқиш сабабини ва унинг оқибати нималарга етиб бориши тўғрисида баён қилганлар. Аллоҳ таоло ҳаром қилган йўл орқали юқадиган касалликларни шунақанги турлари кўпайиб кетдики, ҳатто бутун жаҳон соғлиқни сақлаш жамиятлари ҳам бу муаммони охирига ета олишмаяпти. Фаҳшга берилган, ўз шаҳватларини тўғри бошқара олмаган, оила муқаддаслиги ва насл насаб поклигини фаҳмламайдиган инсонлар яшайдиган жамиятда бундай касалликлар албатта илдиз олиб боравериши муқаррар. Ислом олимлари эса бу муаммоларнинг ечими динимизда мукаммал тарзда баён қилиб берганини таъкидлайдилар. Динимизда ҳам моддий, ҳам маънавий поклик иймоннинг бир қисми даражасида эътибор қилинган. Қуръон оятлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида мусулмонларни шахсий покликка буюрилган ва турли хил инсон табиатига зид бўлган амаллардан қайтарилган. Мусулмонлар ўз вақтида бунга амал қилиб келганлар ва бунга амал қилиб келаётганлар Аллоҳ икки дунё саодатига эриштирадиган йўлдадирлар Иншааллох. Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак, ОИТС касаллигига чалинган беморлар асосан чет давлатларга ишлаш учун бориб келган меҳнат мигрантлари бўлиб улар бу касаликка чалинганларни ўттиз, қирқ фоизини ташкил этади. Қаерда Аллоҳ таолонинг жорий қилган ҳақлари бузилса, албатта ўша ерда, ўша жамиятда мувозанат бузила бошлайди. Сўзимизнинг исботи сифатида бутун инсоният тарафидан “Тиббиётнинг отаси” деб тан олинган Ибн Синони ўгитларига қулоқ тутсак: “Ҳаром қилинган ишлардан сақланиш ҳар бир мусулмоннинг Аллоҳ олдидаги бурчидир. Хусусан фаҳш ишлардан четланиш ҳам банда учун фарз амаллардан ҳисобланади”. Ушбу холатдан келиб чиққан ҳолда, биз ахолини, айниқса ёшларни таълим тарбиясига катта эътибор қаратишимиз, уларга софлик, маънавий поклик, вафодорлик, содиқлик каби сифатларни тарғиб қилиб тарбиялашимиз тўғри бўлади. Зеро нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмдадир. Ислом – тўлиқ ва барча нарсаларни ўзига қамраб олган ҳаёт йўлидир, бунда ҳаётнинг ҳар бир соҳасида тенги йўқ кўрсатмалари мужассамдир. Ислом дини – инсон ҳаётининг бир қисми эмас, балки инсон ҳаёти Исломнинг бир қисмидир. Соғлиқни сақлаш жамияти касалликларга қарши курашиш, шахсий гигиена ва тиббиётнинг бошқа жабҳаларида эътиборли бўлишга чақиради. Шу билан биргаликда борада шариатнинг ҳам ўз кўрсатмалари бор, ушбу кўрсатмаларига амал қилган ҳар бир эркак ва аёлнинг ҳаёти тўлақонли бўлади. Ислом дини мукаммал тараққиёт дини, инсониятнинг одимлашига энг катта ҳисса қўшган буюкларнинг кўпчилиги ҳам мусулмонлардан бўлишган. Аллоҳ Ўз каломи Қуръони каримда “Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар” (Нур сураси, 31 оят)-деб бандасини тавбага буюради. Фаҳш ишга қўл урган банда билсинки, у Улуғ Аллоҳга осийлик ва гуноҳкор банда бўлди. Энди унга бу ишдан дарҳол тўхташи ва тавбага ўтиши фарз бўлади. Аллоҳ бандасини гуноҳи денгиз кўпиги қадар кўп бўлса ҳам тавба қилишга буюради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг қанчалар кечирувчи Зот эканлигини қуйидаги ҳадислари орқали баён қилиб берганлар: “Аллоҳ банданинг тавбасини жон талвасасига тушгунга қадар қабул қилади” (Бухорий ривояти). Демак фаҳш ва зинодан сақланиш борасида шариат кўрсатмаларига амал қилиш, ёшларга илм, таълим-тарбия бериш ва уларни доимо назорат қилиб туриш ота-оналарнинг Аллоҳ таоло олдидаги ҳам қарз ҳам фарздир.
ЎМИ вилояти бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова