Ҳаёт - ширин
Ёшлик - ғанимат
Савол: Атрофим тўла одам, аммо ҳадеганда йиғлагим келаверади. Руҳшуносга ҳам мурожаат этдим фойдаси бўлмади.
Жавоб: Сенинг аҳволотинг бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин. Чунки энг ғанимат нарса нима? Ёшлик. Сен эса, уни кўз ёшига белаб, исроф қиляпсан. Бунинг учун эса жазо бордир. Билиб қўй, кўз кўриш учун берилган, тил сўзламоқ учун. Сенга Аллоҳ фикрлаш, таҳлил қилиш, керакни нокеракдан ажратиш, бахтга йўл қидириш каби юмушларни бажариш учун олтинга тенг бош бериб қўйибди. Нега уни ишлатмаяпсан? Нега?! Руҳшунос касалсиз демабдими, демак, сен соғсан! Руҳан соғ бўлсанг, қарсиллаган ёшингда, илигинг тўла қувватинг туриб, атрофинг тўла сени суяйдиган одамларинг ичида ўзингни нега йиғлатиб ўтирибсан? Сен ақлингни ва у билан яратишинг мумкин бўлган қанча имкониятларни исроф қиляпсан, бунинг учун ҳали албатта жавоб оласан!
Сен кабиларни иродасиз, мустақил фикри йўқ, арзимас зарбага қўлайверадиган, ўзини ўзи бошқара олмайдиган, ўзида нима бору нима йўқлигини билмайдиган ношукур, дейдилар. Билиб турибман: балки оилавий шароитинг мақтанадигин эмасдир, балки ўзинг унча чиройли эмасдирсан, ё кимнидир яхши кўрдинг, унинг эса сенда кўнгли йўқдир, ё унга етишмоқ учун йўллар тўсиқдир, ё бирор касалга чалингандирсан, ёки бўлмаса, ўқий олмай қолгандирсан, ёки турмушинг бўмагандир. Хўш, шундай бўлган тақдирда ҳам НИМА БЎЛИБДИ?! Шу билан дунё тугаяптими? Энди очиқ гўр қазиб, кириб олиш керакми? Атрофдагиларнинг бари муаммосизми? Сендан бошқа ҳеч кимнинг ғами йўқми? Ёки кулиб юрганки одам ҳаммаси бахтлими?
Ҳаёт – бу ҳар қадамингда тўсиқ дегани! У томонидан, бу томонидан калла солиб кўраверасан, тадбир тузаверасан, бўлмаса, янгитдан яна режа ишлайсан, бошингни қаттиқ ишлатасан, токи ишламаган нуқтаси қолмасин. Яхшилардан маслаҳат оласан, атрофни таҳлил билан кузатасан: ким қайси йўлдан бориб, нимага эришди? Ақлли йўл тутганига эргашасан. Ҳар сафар бир нарсага эришганингда бўйинг бир газ ўсади. Бир ишни қийналиб бўлса-да, уддалаш кишини ўзини ўзига ишонтиради, қанот чиқаргандай бўласан.
Аввало, ҳамма иш Аллоҳдан. Бошингга нима тушган бўлса, хосиятли: ё имтиҳондан ўтяпсан, яъники, ўзингни яхши тутсанг, сенга мукофот бермоқчи, ё ҳозирги кўргиликларинг билан аллақайси гуноҳларинг ювиляпти.
Қолаверса, бир ўйлаб кўр, аҳволотинг бундан ҳам оғирроқ бўлиши мумкинмиди? Тўғрироғи, атрофга боқ-чи, сендан баттар кун кўраётганлар ҳам борми? Албатта-да! Хўш, нега шукур қилмайсан? Аллоҳ менга ўхшаб ривоят ўқиб ўтирмайди, кўзингни оч: у сенга берган имкониятларини битта-битталаб қайтариб олишга тушмасин яна!
Болажон, ёдингда бўлсин, ўзи қуёшли, ҳаракатли оламда яшаб туриб, тани, жони ҳаракатга яраб туриб, аммо тинмай ҳасрат қиладиган, “уф” тортадиган, кўзидан ёш оқаверадиган, ўзини атрофга ғариб кўрсатаверадиган одамнинг ҳеч қачон косаси оқармайди! Чунки уни исроф бўлган ақлининг уволи тутади! Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларида келтирилишича, Ҳақ таоло “бошига нима келса, Мендан кўрган ва ҳар қандай ҳолатдан чиройли амаллар билан чиқиб кета олган бандамни яхши кўраман, яъни ниятига етказаман”, деган экан. Ақлингни уйғотиб, чиройли амаллар ижро қил.
(“Сабаб ва натижа”китобидан.Т.Содиқова).
Зарафшон шаҳар “Геолог” ва “Баҳор” МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.