Оилавий ажримлар - жазо

10-07-2023, 17:01 admin Мақолалар 138

Оилавий ажримлар - жазо
Савол: Нега оилавий ажримлар кўп?
Жавоб: Бу Аллоҳнинг жазоси! Келинлар кўнгилдагидай эмас, қайноналар худбин, куёвлар такасалтанг, қайнаталар кар ва гунг, қайнэгачи ва қайнсингиллар тажовузкор! Нега? Нега? Жавоб: Яратган атайин уларни шу кўйга солиб қўйди. Чунки улар бир-бирларига ўта зулм қилувчилардир! Яъни, ўғлон ота-онанинг тайёр уйи, тайёр пулига уялмай уйланмоқда. Бу ҳам етмагандай, келин эллик йилга етадиган мол-мулк олиб келса, ор қилмай қабул қилмоқда! Устига устак куёв чақирди-ю, байрамлик сарполарига ошкора умидворлик билдирмоқда! Ўғил кўрса, келин томонга суннат тўйининг миллион-миллион сўмлик талабларини қўймоқда! Келин бу подшо йигитга хизматкор - унинг ўтидан кириб, кулидан чиқиб, ўзининг қорни тўймаса ҳам, уни ва унга тегишлиларни едириб, ичириш билан банд! Бу куёв болага “Ҳой, тўхта, сен кимсанки, шу қадар мукофотларга сазовор бўлсанг?! Дейдиган одам йўқ! Ишининг тайини йўқ, топишининг тайини йўқ, ундан ҳатто ўзининг ота-онаси ҳам рози эмас, аммо ўзига қўйган биноси терак бўйи! Шу нотавонлиги билан Худодан бахт сўрашга унинг қандай ҳақи бор?
Ҳўв, оти йигит бўлган зот! Агар шу номинг рост бўлса, ота-онангнинг қўлига жарақ-жарақ пул тутқазиб, “Мана бунга яйраб еб, ичинг, укаларимнинг камини қилинг, девор дармиённи тузатинг” демадинг-а, тўғрироғи дея олмадинг!
Тўйдан кейин қуда томонга “мен ола хуржунни бўйнимга оляпман. Уддасидан ўтган хотин олади. Нима учун менинг рўзғоримни қайнана-қайнатам қилиб бериши керак? Сеп дегани эви билан-да, уйимизнинг кам-кўстини ишлаб, топиб, ўзимиз қиламиз” дейишга ярамадинг! Қиз томон ташийверди, сен эса очофатлик билан қабул қилавердинг! Бу билан сен уларга зулм қилдинг, зулм! Сенинг йигитлик виждонинг ухлаб қолди!
Кимки уйланишдан моддий умидворлиги бўлса, хотинининг соясида тирикчилигини тиклаб олмоқчи бўлса, Аллоҳ уни жазолайди: биринчи навбатда уни рўзғоридан совутади. Аёлини ёқимсиз кўрсатади. Хотини юклаб келган ашёлар ҳам уни қувонтирмай қўяди, хулласи, ҳаётини издан чиқаради!
Нега оилалардан файз кетди? Нега қайнаналар келин олиб яйрамаяпти? Нега келинларнинг норозилиги кўп? Чунки улар Худодан қўрқмай, бандалардан уялмай қўйдилар. Қиз томон пул исроф қилишдан тўхтамайди, унинг жони Аллоҳнинг омонати, аммо қарз олиб бўлса-да, бу қарзларни узаман деб, ошқозонини яра босиб, юраги санчадиган бўлиб қолса-да, мақтов олишга уриниб ётади. Ўғилнинг онаси қудасидан кирим келиб турса илжаяди, йўқса, бамисоли жайра!
Келинни кўз очиргани қўймайди, ўқ отаверади!
Келин эса жами эрнинг уруғини ўзига душман туяди, ҳар нарсадан жанжал ясайди, отаси қилиб берган нарсаларни пеш қилгани қилган. Эрини ота-онасидан этни тирноқдан ажратгандай ажратиб олиб кетгиси бор ва ҳоказо нохушликлар!
Аслида улар бундай ёмон одам эмас эдилар. Улар нафсга ружу қўйгач, ўзларига берилган неъматларни увол қила бошлагач, бир-бирларини аяшни унутгач, Яратган уларни шу ҳолга тушириб қўйди. Дилу йўлларини қулфлади, дўзахни уйининг ичидан чиқариб қўйди. Ҳаммасининг юраги сиқилган, ишларида чалкашлик, бир-бирини ёмон кўрган ва шу тарзда нечтаси ажрашиб ҳам кетяпти.
Шундай ҳадис бор: “Бошингизга нима келса, қўлингиздан кетган амаллар туфайлидир”. Жазодан ҳеч ким қочиб қутулмайди.
Турсуной Содиқованинг “Бахт қаерда” китобидан.
Зарафшон шаҳри “Геолог” ва “Баҳор”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш