Тақво ва нафс тарбияси

26-08-2023, 02:56 admin Мақолалар 321

Тақво ва нафс тарбияси
Тақво Аллоҳ буюрган ишни сўзсиз бажариш, буйруқларига итоат этиш, Аллоҳ қайтарган ишга яқин йўламаслик.Яқинларига , аҳлига имкон қадар барчага Аллоҳ амрини етказиш, қайтариқларидан қайтаришдир . Доим ҳузур _ҳаловат, лоқайдлик, ғафлатни ёқтирадиган нафс, инсон учун энг хавфли душман бўлиб , беҳуда кибр - ҳавога йўлиқтиради. Нафсига қул бўлиб , нафс йўлидан юрган инсон муқаррар фалокат ва хунук ўлим топади. Сулаймон алайҳиссалом : ,, Нафсини синдириб, тарбиялай олган одам, ёлғиз ўзи бир шаҳарни босиб олган жангчидан ҳам кучлироқдир.,, - деганлар.Ҳазрат Али (р а ) нафс ҳақида шундай деганлар :,, Ким нафсини ўлдириб, уни истакларидан тия олса, раҳмат кафанига ўралади ва каромат тупроғига дафн этилади. Кимки қалбидаги илоҳий ва инсоний туйғуларни қатл этса, лаънат кафанига тиқилади ва азоб тупроғига дафн этилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар :,, Энг катта жиҳод, ЖИҲОДИ АКБАР нафсга қарши қилинган жиҳоддир.,, Яъни оз емоқ, оз ухламоқ, оз гапирмоқ. Кўп емоқ, ҳавойи нафсни жонлантириб, нафс қулига айлантиради. Кўп ухламоқ, лоқайд қилиб, ибодатдан тўсиб, Аллоҳдан узоқлаштиради. Кўп гапирмоқ, қалбни ўлдиради, инсонлар дилига озор бериб, ўзидан бездиради. Кўп еб, кўп ухлаб, кўп гапирган одамни қиёмат куни ҳисоб бериши оғир кечади. Нафс ҳар қандай ҳолатда инсонни йўлдан оздириб, иймондан айиради.Шу боис нафс билан тинимсиз курашиш керак. Иймондан айрилмаслик учун Аллоҳга сиғинамиз.Жаҳаннам азобидан паноҳ сўраймиз. Зеро Аллоҳ таоло Анкабут сура 69 оятда шундай марҳамат қилган : ,, Бизнинг тўғримизда (йўлимизда ) жиҳод (жидду -жаҳд )қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар билан биргадир ".
Иншааллоҳ...

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси
Ш.Ю.Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш