НАФС ТАРБИЯСИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ. Инсон зотининг бошига тушадиган балоларнинг аксариятига баднафслиги сабаб бўлади."Бировга зулм қилишдан сақланинглар,чунки зулм қиёмат куни зулмат бўлади.Ва яна хасислик ва баднафсликдан сақланинглар,чунки баднафслик сизлардан олдинги умматларни ҳалок қилди ,қон тўкишларига ва ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб олишларига сабаб бўлади.", деганлар.(Имом Муслим ривояти)
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) баднафслик иллатига гирифтор бўлганларнинг аянчли оқибатларини тилга. олмоқдалар. Илгариги умматларнинг ҳалокатга учрашларига ҳам баднафсликлари сабаб эканлигини билдирмоқдалар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда нафсни поклашга буюриб, уни покловчилар ютуққа эришишини таъкидлайди: "ҳақиқатан, уни (нафсни) поклаган киши нажот топур" (Шамс сураси, 9-оят) Банда дардга чалинган каби нафс ҳам дардга чалинади. Шунинг учун нафсни ҳар доим тергаб, даволаб туриш лозим. Аллоҳдан тавфиқ ва ёрдам сўраш. Нафсни Аллоҳ яратди. Унинг ҳолатини, қиладиган ишларини биздан кўра яхшироқ билади. Нафс балосидан юрган йўлимизда Аллоҳдан паноҳ сўршимиз зарур. Ҳар биримиз ўз нафсимизни жиловлай олишимиз лозимдир. Кимки нафсининг ҳою ҳавасларига эргашса яъни нафсига қул бўлса Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқлашади. Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) "Ким нафсини тарбиялаб, уни истакларидан тия олса, раҳмат кафанига ўралади ва каромат тупроғига дафн этилади. Кимки нафсига қул бўлса, ҳою ҳавасига учса, лаънат кафанига ўралади ва азоб тупроғига дафн этилади". Нафсга оғир келадиган ибодатлар, хайрли амалларни юклашдир. Нафсни тоат-ибодатлар билан чиниқтириш орқали унинг орзу ҳаваслари жиловланади., қайсарлиги йўқолади. Киши нафсида сокинлик ва тавозе пайдо бўлади. Ибодатларни хушуъ-ҳузу ила адо эта бошлайди. Ҳеч биримиз нафсизга қул бўлмайлик. Бу синовли дунёда Аллоҳнинг синовидан ақл билан иш юритиб Аллоҳ севган бандалар қаторида бўлиб, Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлайлик.
Кармана тумани" Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.