Аёл эрининг сатри .

24-08-2023, 02:04 admin Мақолалар 200

Аёл эрининг сатри .

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида Аллоҳнинг иродаси билан кўп нарсаларни, жумладан дўзахни ҳам, дўзах аҳлининг кўпи хотин кишилар эканини ҳам кўрдилар. Бу ўринда аёлларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  кўрганлари аччиқ ҳақиқат эканини, буларни очиқ-ойдин айтиш билан аёлларни қилган гуноҳларининг оқибатларидан огоҳлантириб, улар учун қайғураётганларини тўғри англашлари керак. Аммо, муҳтарама аёлларимиз эрлари олдидаги ўз бурчларини нечоғлик тўлиқ адо этишлари натижасида, Қиёмат куни улар қандай мартабаларга эришишлари ҳақида ушбу ҳадиси шарифни ўқиб, беҳад шодланишларини тасаввур қилиш қийин эмас: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, (Рамазон) рўзасини тутса, фаржини – иффатини (ҳаромдан) сақласа ва эрига итоат қилса, жаннатнинг истаган эшигидан киради» (Ибн Ҳиббон ривояти).
Дарҳақиқат, бу ерда аёлларга ўз солиҳ амаллари орқасидан жаннатга кириш йўллари баён қилиняпти. Бир қарашда аёлларимизга ушбу ҳадисга амал қилиш унча қийинчилик туғдирмаётгандек туюлади. Бироқ улар намоз ўқиш, рўза тутиш, иффатларини ҳаромдан сақлай олиш каби уч амални бажаришлари мумкин, аммо ҳозирги кунда эрга итоат қилиш синовидан ҳамма аёллар ҳам ўта оляптиларми? Бунга нималар сабаб бўлаяпти? Ахир, бунга замонавий аёлларнинг турли ҳою-ҳавасларга берилишлари, бир-бирлари билан кимўзарга зебу зийнат ва кийим-кечакка ружу қўйишлари, охирги русумдаги автоуловларни минишни орзу қилишлари, фарзандларининг бўлар-бўлмас истакларини сўзсиз бажаришлари, талтайтиришлари сабаб бўлиб, бу билан ўз эрларини қийин аҳволга солиб қўймаяптиларми? Бунинг оқибатида улар эрларининг тўғри йўлдан адашиб, ҳаром ишларга қўл уришларига сабабчи бўлиб қолишлари ҳақида нега мулоҳаза қилиб кўрмайдилар? Баъзи ривоятларда келтирилишича, Қиёмат куни аёл кишидан аввало ўқиган намозларидан ва шундан сўнг биринчи навбатда эрининг розилиги ҳақида сўралади. Бу ривоятдан бехабар бўлган аксарият аёллар, ўз фикрида туриб олиб худбинлик қилиш билан бирга, эрини замонадан орқада қолаётганликда айблаб, унинг фикрлари билан умуман ҳисоблашмаслик йўлига ўтиб оладилар. Ҳатто эрларига ўз ҳукмларини ўтказишга ҳам ҳаракат қиладилар. Бундай хатти-ҳаракатлар эрига итоатсизликнинг очиқ кўриниши эмасми? Бу тоифадаги аёллар эрларининг бўшангликлари ва оила таъминотини эплай олмаётганликлари билан ўзларини оқлаб, оилада ҳукмрон бўлишга ҳам интиладилар. Бундай аёллар итоаткорликни ҳуш кўрмайдилар. Баъзи аёллар, ўз эрларини бошқалар билан солиштириб: «Агар менинг эрим ҳам шундай ақлли ва топармон-тутармон бўлганида эди, мен унга итоат қилган бўлар эдим», деб ўйлайдилар. Бу билан улар эрларини ерга урибгина қолмай, уларнинг эрлик ғурурига ҳам таҳдид соладилар. Бу эса оиладаги эр-хотинлик муносабатларида турли тушунмовчиликлар келиб чиқишига, ҳатто оиланинг бузилишига ҳам сабаб бўлишига кўплаб ҳаётий мисолларни учратишимиз мумкин. Наҳотки аёл учун ўз эрининг топган-тутганига қаноат қилиб, Аллоҳ таолога шукуроналик келтириб, эрининг шаръий талабларига итоатда бўлиш шунчалик қийин бўлса? Ахир, аёлнинг ўз оиласининг тинчлиги йўлида хушмуомала ва итоаткор бўлиши оилани мустаҳкамлашнинг бир воситаси эмасми? Шундай экан, Сиз ҳам қуйидаги ҳадисда келтирилган жаннат аҳлларидан бўлишга ҳаракат қилинг! «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларга жаннатдаги аёлларингиз ҳақида хабар берайми? Хушмуомала, серфарзанд, агар ғазабланса ёки (эри томонидан) хафа қилинса ёки эри ғазабланса: «Мана бу қўлим сизнинг қўлингизда, то сиз рози бўлмагунча кўзимга уйқу қўнмайди», дейди» (Табароний ривояти).
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар аёл эрнинг ҳаққи (қай даражадалигини) ни билганида, тушлик ва кечки овқати ҳозирланганда, то (эри) ундан (еб) фориғ бўлмагунича ўтирмас эди». (Табароний ривояти).
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш