Аёл қадри- эрига итоати ва фарзандлар тарбиясида"

26-07-2023, 16:37 admin Мақолалар 238

Аёл қадри- эрига итоати ва
фарзандлар тарбиясида"

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салом ҳадиси шарифларида аёлларнинг жамиятдаги, оиладаги, фарзанд тарбиясидаги роли ва илм тарқатишдаги масъулиятини баён
қилиб бердилар. Қайси аёлнинг ҳусни хулқи бўлмаса, нафақат Аллоҳнинг наздида, балки
бандаларнинг олдида ҳам қадри қимматини йўқотади. Аёл кишининг қадр қиммати эрига итоати, ва фарзанд тарбияси билан ўлчанади. Динимизда Аллоҳ таола аёлларга кўп нарса буюрмади. Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, "Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, фаржини, иффатини ҳаромдан сақласа, эрига итоат қилса, жаннатнинг истаган эшигидан киради" (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Аёлларимизда шу тўрт амал саҳобия оналаримиз каби мукаммалми? Мана шу ерда Оиша онамиздан ривоят қилинган яна бир ҳадисни айтиб ўтмоқчиман.Расулуллоҳ
соллалоҳу алайҳи ва саллам
айтдилар:" Агар бирор бандани бошқа бандага сажда қилишга буюрганимда, шубҳасиз, хотинни эрига сажда қилишга буюрган бўлар
дим" (Имом Термизий ривоя
ти). Бу муборак ҳадисдан аёлнинг қалбида Аллоҳ ва Расулидан кейин эрига бўлган муҳаббати, итоатда бўлган муҳаббати, итоатда туриши
кўриниб турибди.Ислом дини аёлларнинг ҳурмат эҳтиромини ўз ўрнига қўйиб, аёллик вазифаларини
тўлиқ адо этиб, жамиятда ва
динимизда етарли хизматни
адо қилиши учун барча шароитни яратиб берган.Адашган
аёллар тўрт хатоси оқибатида бахту саодатдан маҳрум бўладилар. 1.Номаҳрам эркаклар билан ёлғиз қолиб ёки телефон, хоҳ ижтимоий тармоқларда бўлсин, суҳбатлашиш;
2.Эрининг рухсатисиз уйдан чиқиш:;
3 "Ё мени, ё уни денг" деб эрининг яқинларидан бирортасига шарт қўйиши;
4 Уйга келгач эрни сўроқ қилиш.
Бу хато замонамиз аёлларида кўп учраяпти. Мана шу омиллар сабабли оилаларда низолар келиб чиқиб, ажримлар кўпайиб, фарзандлар
етим қолмоқда. Ҳар бир хонадоннинг обод, ўғил қизлар баркамол, жамият соғлом бўлишида аёлнинг ўрни каттадир. Аллоҳ таола барча аёлларимизни тўғри йўлидан
адаштирмасин. Омин.
Навоий шаҳар "Матонат" мфй отинойиси З. Насимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш