САҲАРЛИККА КЕЧ ТУРИБ, БИР ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
8761-савол
Ассалому алайкум! Саҳарлика ухлаб қолибман, Андижон вақти билан соат 4:19 да оғиз ёпилади. Мен соат 4:25 да турдим, бир пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Бу ҳолатда рўзам нима бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак, деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиққандан кейин уйғонса, ҳеч нарса еб-ичмасдан ният қилиб олиши керак. Сув ичдими, ўша кунги тутган рўзаси қабул бўлмайди. Қазосини тутиши шарт. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдалари
Имом Ибн Жавзий ўзининг «Бўстонул воизийн» китобида шундай дейди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг ўнта фойдаси бор:
1. Аллоҳ салавот айтувчига раҳм-шафқат қилади.
2. У, Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатларидан умид қиладиганлар қаторида бўлади.
3. Пок фаришталарга эргашган бўлади (чунки фаришталар Расулуллоҳга салавот айтадилар).
4. Кофир ва мунофиқларга мухолиф бўлади (Чунки улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломга душман бўлиб, у зотни яхшилик билан ёд этишмайди).
5. Салавот айтувчининг гуноҳлари ўчирилади.
6. Ҳожатлари бароридан келади.
7. Зоҳири ва ботини нурли бўлади.
8. Қиёмат азобидан нажот топади.
9. Жаннатга киради.
10. Унга Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг саломи бўлади".
Марям Осиё таржимаси
t.me/muslimaatuz
Рамазоннинг охирги ўн кунидамиз...
Барака ва раҳмат ойи бўлган Рамазоннинг охирги ўн кунидамиз. Унинг охирги ўн кунлигининг фазилати сабабли Аллоҳ таоло бандаларини дўзахга киришдан озод қилади.
Аллоҳим, бизни ҳам раҳмат ёмғирларига буркадинг, ҳам Рамазоннинг фазилати сабаб дўзахга киришдан озод қилдинг! Сенга ҳамду санолар айтамиз!
Аллоҳим, бизларни Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла! Рамазонни биз учун солиҳ амаллар ила хатм қил. Гуноҳларимизни авф эт!
Аллоҳим, Сендан юртимизга ёғаётган ёмғирларнинг яхшисини сўраймиз, у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўраймиз!
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube