Бугунги кун отиойиси қандай бўлиши керак?

22-08-2023, 01:14 admin Мақолалар 410

Бугунги кун отиойиси қандай бўлиши керак?
Тарихдан маълумки «отинойи» атамаси юртимизнинг турли ҳудудларида турлича аталиб келинган, айтайлик Андижонда “отинойи, отинча”, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Жиззахда” биби мулла, биби отин, отин-биби”, Самарқанд ва унинг атрофларида эса “бибихалфа” каби турли номлар билан юритилиб келинган. Фарғона водийсида отинойи деганда аёллар орасида диний маросим ўтказувчи ва уларга таълим тарбия ва тўғри ҳаётий маслаҳат этувчи оқила аёллар вакиласи тушунилган. Динимизга оид энциклопедик луғатларда келишича “отин, отинойи Ўрта Осиёдаги диний мактаб қизлар ўқитувчиси. Отинлар аёллар ўртасидаги диний маросимларни ўтказишда бошчилик қилиб, уларга диний таълим бериш билан ҳам шуғулланган” деб қайд этилади. Муҳтарам юртбошимизнинг табирлари билан айтганда, отинойилар асрлар оша сақланиб келган устоз шогирд анъанасига кўра фаолият юргизиб келаётган ҳурматга лойиқ бўлган маърифатпарвар аёллар етакчисидир. Отинойилик фаолиятининг бугунгача ўз аҳамиятини йўқотмаганлигининг сабаби унинг тарбия мактаби сифатида маҳаллий аёллар томонидан тан олинганлигидадир. Қадриятларимизда намоён бўлишича аёл кишининг суҳбати, хотин-қизлар қалбига таъсир доираси кенглиги ва чуқурлиги боис отинойилар фаолияти ҳамиша қўллаб-қувватланиб келинган. Айниқса, хотин-қизларни диний маърифатини кўтариш, шариат илмини тушинтириш, одоб ахлоқ, назокат ва нафосатдан таълим бериш, уларни турмуш ва бекаликка тайёрлашда отинойиларнинг вазифаси катта бўлган. Отинойилар фақат билим тарқатувчигина эмас, балки ёшлар тарбияси учун масъул, одоб-ахлоқда эса ҳаммага ўрнак бўлишган. Шунингдек, Қуръони карим қироати, Пайғамбарлар тарихи, диний қадриятларимизни кераклича яхши билишган ва амал қилишган. Аллоҳга шукроналар бўлсинки, мамлакатимизда отинойилик фаолиятига Далатимиз раҳбарлари томонидан имом домлаларимиз қаторида катта эътибор қаратила бошланди, уларни беминнат хизматлари давлат миқёсида эътироф этилиб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлмоқда. Мамлакатимизда ахборот техналогиялари ривожланган ва глобаллашув шиддат билан авж олиб бораётган даврида бугунги кун отинойиси қандай фазилатларга эга бўлиши керак. Албатта бугунги кун отинойиси замон билан ҳамнафас, доимо хотин-қизлар ичида юрадиган, фикрлаш доираси кенг, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган, ислом дини моҳиятини тўлиқ тушуна оладиган, билим савияси замон талабларига жавоб берадиган, юксак маънавиятли, чуқур ҳаётий тажрибасига эга, эл-юрт маҳалла-куй орасида обрў-эътиборга қозонган, миллий-диний қадриятларни асл ҳолида аҳолига етказа оладиган, халқ ғамида бирга яшайдиган, юрт тинчлиги, мамлакат ободлиги, оилалар тинчлиги, келажак авлод тарбияси ва тақдири ҳамда Ватан тараққиёти учун жон фидо қила оладиган даражадаги хислатларга эга бўлиши керак. Шунингдек бугунги кун отинойиси ўз фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонунлари, ЎМИ томонидан чиқарилаётган буйруқ ва фатволардан ҳам хабардор холатда, юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳот ва ўзгаришлардан ҳам бохабар бўлмоқлиги, доимий равишда ўз устида ишлаб, илм ва касб маҳоратини ошириб бормоғлиги лозим. Шунингдек отинойи хотин-қизлар орасида ақидапарастлик, ёт ғояларга берилиш, мазҳабсизликни аянчли оқибатлари, аёллар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш, ахлоқсизлик, ичкиликбозлик, одам савдоси сингари каби муаммоларни ечимини топишда ва бартараф этишда, миллий урф-одатларимизни ёшлар онгига сингдириш, оммавий маданиятнинг авлодларимиз тарбиясига кўрсатаётган таъсири борасида ҳам пухта илм ва махоратга эга бўлишлиги талаб этилади.
Отинойиларимизнинг билим доирасини янада кенгайтириш, диний ва дунёвий илмларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, ЎМИ, Вилоят ҳокимлиги, ЎМИ вилоят вакилликлари томонидан қисқа муддатли минтақавий ўқувлар йўлга қўйилиб, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, дин ва давлат муносабатлари, хотин-қизлар орасида ақидапарастликка берилишнинг сабаблари, Қуръон тажвид сабоқлари, фиқҳ, ақоид илмлари бўйича давомли равишда ўқув семенарлари ташкил этилди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги кун отинойисининг вазифалари доираси жуда кенг, ҳар бир отинойи ўз ҳудудида барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларни диний маърифатини ошириш, бидъат-хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш, давлат дин ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришда замон билан ҳамнафас бўлиб яшамоғи керак.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги кун отинойисининг вазифалари доираси жуда кенг, ҳар бир отинойи ўз ҳудудида барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларни диний маърифатини ошириш, бидъат-хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш, давлат дин ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришда замон билан ҳамнафас бўлиб яшамоғи керак.
Аллоҳ таоло маънавият посбонлари ва холис хизмат эгалари бўлган отинойиларимизни Жаҳон отин Увайсий, Анбар отин каби фозила аёлларимиз сафида барқарор айлаб, икки дунё саодати ва ихтиромига лойиқ бўладиган севикли бандаларидан этиб сийласин.


ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги бош имом хатиби
хотин-қизлар масалари бўйича бош имом хатиб ёрдамчиси: У. Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш