Бу фоний дунёда ҳар бир ота-она ўзидан эзгу ном қолдириш мақсадида фарзандларига яхши таьлим –тарбия беришга ҳаракат қилади. Келгусида фарзандлари эл-юрт хизматига камарбаста инсонлар бўлиб тарбияланса уларнинг бахти оилада, айниқса киз бола ўзининг одоби юриш туриши билан бошқалардан алоҳида ажралиб туради.
Қиз бола тарбияси ўта нозик тарбиядир. Халқимизда “онасини кўриб қизини ол’’деган гап бор.
Бу гапнинг замирида ката маъно мужассам. Оилада қиз бола онасининг юриш туриш муносабати, ҳунармандлигидан дарс олади, шу ҳислатни ҳаётда татбиқ этишда ҳаракат килади.
Ёшлигидан қиз болани озодаликка, ширинсуҳанликка ўзидан катталарни доимо ҳурмат қилиб боришга ундаш ва ўргатиш лозим. Қиз бола номига бир доғ тушса, бу доғ ҳеч қачон кетмайди.
Кейинги пайтда қизлар тарбиясида нуқсонлар учраб турибди, буларни бартараф этиш ота она зиммасида улкан масъулият юкланмокда.Турмушга чиқаётган айрим қизлар турмушнинг оғир енгилига бардош беролмай гулдек оиласини ташлаб кетмокда.
Ривоят қилишларича: Бир қози бўлган экан, унинг Хасан ва Хусан исмли ўғиллари бўлиб, отаси ишдан келиш пайти югуриб чиқиб отасини кутиб олар экан. Бир куни болалар қудуққа тушиб оламдан ўтишибди. Ота ишдан келса болалар кўринмайди, аёлидан сўрабди. Аёл эса: ”Оллоҳим менга сабр бергин, ишдан чарчаб келган бу эримга бу хуник хабарни кейинроқ айтаман”, деб илтижо қилган экан. Шу сабабли хўжайинининг жавобига: “Ҳозир дадаси, Ҳозир келишади”, дея очиқ юз билан жавоб берибди. Аллоҳнинг қудрати билан Хасан-Хусанлар тирилиб, оталарига салом бериш учун уйга кириб келишибди.
Ривоят деймиз, аммо бу ривоятлар замирида улкан маъно - мазмун мужассам. Қизлар турмуш қийинчилигига, айниқса, қайнона-келин муносабатларига бардош қилмай турли тусиқларига дуч келадилар.
Халқимизда “қуш уясида кўрганини қилади” деган нақл бор. Онасининг муносабати, уй тутишлари қандай бўлса, келгусида бу ҳислатлар қизларига ўтади, у салбий ёки ижобий ҳислатларга эга бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом: “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб марҳамат қилдилар. Келгусида қизлар бўлажак она, ардоқли уй бекаси бўладилар. Биз қизларимизга ҳаётнинг паст-баландини, турмуш қийинчилигини енгиб ўтишларини уқтириб ўқитишимиз шарт. Ҳар бир она турмушга чиқаётган қизига у келин бўлиб бораётган хонадон азиз ва қадрли эканлиги, қиз бола келин бўлиб тушган хонадонига тошдек бўлишини уқтириш лозимдир.
Оналар ўртасида қизлар тарбиясига оид гап кетса, кўпинча ”Оқ қанддек авайлаб, гард юқтирмай ўстирдим деб’’дайтишади.
Оқ қанд, дарҳақиқатдан, жуда нозик ўхшатиш. Нозиклиги шундаки, оқ қандга бирор гард юқса, уни тозалаш қийин. Гард теккан жойини кесиб ёки қирқиб олиб ташлаш керак. Кўпинча эса гард теккан қанд мол охирига ёки парранда донлари орасига ташлаб юборилади.
Қиз боланинг номига улашган ёмон доғ иснотнинг кетиши шунчалик қийиндир. Баъзида кўрмаин босилган тикан жабрини бир умр тортиб юришга тўғри келади. Баъзан у кишини умрбот, шубҳа, демакки, бахтли бекамли эмас, бахтли кемтиклик дунёга солиб қўяди. Ҳаммасига кўпинча ўйламай иш қилиш, ирода жиловининг бир-икки дақиқага бўш қуйилиши сабаб бўлади.
Қиз боланинг шаъни… Бу ҳақида жуда кўп ва ҳар сўзига алоҳида урғу, алоҳида салмоқ бериб гапирилади. Инсоний фазилатлар, маънавий қадрятлар ҳақида сўз кетса, айни шулар қиз болада энг олий даражада бўлиши талаб қилинади. Ахир у қиз бола-да.
Миллатнинг кўрки - миллатнинг келажаги.
Қиз бола шунчаки қиз бола бўлиб қолиши мумкин эмас. У жуда назокатли, иффатли, иболи, сабр-бардошли, оқила меҳрибон бўлиши керак. Ҳаттоки, қиз болага берилган нисбат, ўлчов, мезонлар ҳам ўртамиёна, ярим-ярим, ним-таъриф, чала нисбат бўла олмайди. Улар устуннинг ё энг тепаси, ё энг пасти бўлади. Айб ёки гуноҳ иш қилиб қўйган бошқа ҳамма кечирилиши мумкин. Фақат қиз бола кечирилмайди. Қиз болага келганда ҳукм ҳам ғоят мухтасар: ”Ўғил бола шу ишни қилганида –бошқа гап эди. Аммо у қиз бола-я”.
Биз ота оналар билишимиз жуда муҳим бўлган нарса шуки, қиз боланинг исми, жисми, маънавияти, борлиги, ҳатти - ҳаракатига ҳамиша ўлчов бошқача бўлиб келган.
Бир олим кишидан: ”дунёда ўлимдан ёмони нима?” деб сўрашса, олим киши: ”Қизнинг ноқобил бўлишидир”, дея жавоб берган экан.
Асрлар, замонлар бу азалий гапларнинг маъносини ошира олмаганидек, тугуни ҳам ўтмаслаштира олмайди. Ўзбек хонадони борки, агар унда қиз ўсаётган бўлса, шу хонадон соҳибларининг кўнглига ғурур, сурур ва қиз шаъни билан боғлик ор-номус ҳам юқори бўлади. Шунинг учун ҳам халқимиз қиз боланинг маънавий етук, комил инсон бўлиб ўсиши учун алоҳида аҳамият беради. Уни ”оқ қанддек ўраб-авайлаб, гард теккизмасликка” ҳаракат қилади.
“Гулистон” МФЙ отинойиси С.Хайруллаева