Инсоннинг буюк неъмати.

18-08-2023, 00:33 admin Мақолалар 179

Инсоннинг буюк неъмати.

Инсон мутлақо динсиз бўлиши ҳам мумкин ёки ўзини диндор ҳисобласа-да, аслида диннинг моҳиятини тушунмаслиги ҳам мумкин. Чунки диндорлик нафақат ўз жонига қасд қилиш, балки бошқанинг жонига қасд қилиш, ҳаттоки оддий ҳайвонларнинг жонига ҳам ноўрин қасд қилишни ман этади. Яъни уларни бесабаб  ўлдиришни қаттиқ қоралайди ва бундай жиноятларни қилганларга алоҳида жазолар белгилайди. Қолаверса, дин инсонни  юмшоқ кўнгилли, меҳрибон, раҳмдил, шафқатли, камтар, хокисор ва  беозор қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам ҳақиқий диндор жиноят содир этмайди. Аксинча, айрим динсизлар ўз жонига қасд қилишни оддий эрмак ёки жасорат деб ўйлайди. Кейинги пайтларда интернет саҳифаларида пайдо бўлган “Хар хил қўрқинчли ўйинлар” бунинг далилидир. Биргина шу ўйин сабабли  дунёда қанчадан-қанча ёшлар ўз жонига қасд қилди. Афсуски, бизнинг юртимизда ҳам мазкур ўйин домига тушиб ўз жонига қасд қилганлар йўқ эмас.
Инсон зотининг энг катта муаммоси жоҳилликдир.Чунки диндор маърифатсиз бўлса унинг диндорлиги фойда бермайди. Зотан, ўзининг дини тўғрисида саводсиз бўлиши, унинг нодон эканига кифоя қилади. Нодон эса ҳар қандай жиноятни қилишдан хижолат бўлмайди. Негаки, у жиноят қилишига унинг нодонлиги кифоядир. Шунинг учун ҳам фарзандни болалигиданоқ нафақат дунёвий, балки диний илмларнинг ҳам билимдони қилиб тарбиялаш керак. Чунки Раббисини таниган банда осийлик қилмайди. Бунинг учун эса бандаларнинг қалбига Аллоҳнинг муҳаббати жо бўлишининг ҳаракатини қилиш керак. Мазкур туйғуни, муҳаббатни эса руҳий тарбияни яхши йўлга қўйиш билангина ҳосил қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам одоб-ахлоққа  оид маълумотларни кўпроқ тарқатиш, ёшлар онгига сингдириш керак. Энг асосийси, мазкур вазифани ўз ишининг устаси бўлмиш ҳақиқий мутахассисларга топшириш керак. Токи гапи билан қиладиган иши бир хил бўлсин, тирик намуна бўла олсин. Акс ҳолда кутилган натижага эришиш эмас балки мутлақо тескари натижа бериши мумкин. Ҳозирги ёшлар анойи эмас, улар тезда ҳақиқий мураббий, муаллим ва устозни сохтасидан ажрата биладилар.
Бизнинг вазифамиз ёшларнинг тарбиясида хушёр туришдир.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш