Келажак эгаларини асрайлик .
Жoнажон диёримиз мустақилликка эришгач, динимиз, қадриятларисиз халқимизга қайтариб берилди. Афсуски, айрим бузғунчилар одамларимизнинг диний билимларга чанқоқлигидан фойдаланиб, хали онги шакилланмаган, тажрибасиз, илмсиз, ғўр ёшларни тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг ғаразлик мақсадларида фойдаланишга уриндилар.Ислом динининг асл мохиятини бузиб талқин қила бошладилар. Дастлаб сафларини, асосан, бошланғич диний маълумотли кишилар ҳисобига кенгайтиришга ҳаракат қилишди. Дунёқараши ва мавжуд давлат тузумига муносабати турлича бўлган айни пайтда Ислом динига қизиқа бошлаган кишиларни, зиёлилар ва талаба -ўқувчи ёшларнинг бир қисмини исломий илм ўргатиш бахонасида, провардида эса батамом ношаръий қасам ичиришлар орқали ўзлари томонга ағдаришга муваффақ бўлишган. У ғаламислар вақтинчалик қийинчиликларни, хаттоки айрим табиий офатларни рўкач қилиб, агар Исломнинг тўғри хукмлари амалда бўлганида, бундай ходисалар рўй бермас эди, каби фикрлар билан ғаразли ниятларини амалга оширишга интилдилар. Ислом дини одамларни имоннинг қисмларида саналган одоб-ахлоқли бўлишга чақиради. Қурьони каримда одоб ахлоққа алоқадор 1302 та оят мавжуд. Бузғунчи оқимлар айрим кишиларнинг эътиқодига рахна солиб, уларга ахлоқсизликни мажбуран сингдириши ота-онага нисбатан муросасиз ва беписанд қилиб қўйгани айирмачиликдан ўзга нарса эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Отага итоат Аллоҳга итоат қилишдир. Унинг олдида гунох қилиш -Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлиш билан баробар"-деганлар. Хадислардаги бу каби тарбиявий угитларга қарамай, ғаразли оқимларга кириб қолган ёшлар ўз ота оналаринг хақорат қилишгача боришди.Таассуфки, турли ёт оқим аъзолари юртимизнинг тинчлиги ҳамда халқимизнинг фаровонлигини, хукуматимизнинг одилони сиёсатини кўра олмасдан ахоли орасида ёд ғояларни тарқатишга уринади.
Ислом динининг асл моҳиятини тушунмаган ёшларда мутаассиблик руҳини илдиз отишига харакат қилади. Шундай экан, имон -эътиқодимизга раҳна соладиган, фарзандларимизни ўз ота -онасига, юртига, халқига қарши қўядиган, бузуқ ғоя эгалари тузоғидан, таъсиридан ёшларимизни асрайлик, бир лахза хам хушёрликни қўлдан бермайлик.
Кармана тумани "А. Навоий" мфй отинойиси М. Ўроқова.