Исломафобия ғўр ақидапарастлар кушандаси.

21-09-2021, 14:14 admin Мақолалар 398

Исломафобия ғўр ақидапарастлар кушандаси.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинким, Ўзбекистонимиз тинч ва осудадир.Айни мана шу тинчлигимизни кўролмайдиган асл номидаги ноасл оқимлар, ташкилот, экстремистик гуруҳлар, миссионерлик , сохта салафийлар, терористик гуруҳларнинг, Ислом манбаларини бузиб, ўз манфаатларига мос равишда талқин қилишга уринишлари, муқаддас динимиз номидан, на миллат ва на Ватанни тан олмайдиган гуруҳларни "Ислом давлати" деб аташлари, хунрезликларни эса, "Ислом шартлари" деб талқин қилишлари исломафобияни келтириб чиқарган ва ривожлантирмоқда. Исломафобияни луғавий маъноси_ қўрқув, қўрқитиш ва салбий ҳолат бўлиб, асосан Ислом динини ниқоб қилиб олиб, шу асосда ва шу номда ўз салбий фаолиятларини талқин қилинишига айтилади.
Исломафобия_моҳиятан Ислом динидан қўрқиш, у ҳақида нотўғри қарашларга эга бўлишни ифода этади.Мараз ниятли гуруҳлар томонидан пухта ўйлаб топилган ҳийла ниқобидир. Айнан ҳозирги пайтда жадал тармоқ ҳисобланган интернет тизимларида оқни қора, қорани оқ қилиб кўрсатиш ҳолатлари, билдирилади ган фикрларини Қуръон оятларидаги айрим атамаларни ўзларича бузиб талқин қилиб, шиор қилиб олиш даражаларига етишмоқда. Масалан: "қитл" калимаси қотиллик тарғиботида, "жиҳод" эса асл маъноси эзгу ишларда жидду жаҳд қилиш бўлса, уни жангга, қўпорувчиликка, курашишга ундаш ишларида Ислом дини номидан фойдаланилмоқда. Бу эса ўз навбатида ғўр ақидапараст ёшларимизни ўз тузоғига илинтирмоқда. Бунга мисол тариқасида кечагача Сурия жанг майдонларида тушуниб етмаган ақидалари қурбонига айланган қанчадан қанча йигитларимизни кўрсатишимиз мумкин. Исломафобияни Ислом дини _бу зўравонлик дини деб талқин қилишини сабаби, Ислом дини тарихини мукаммал билмаслик, тушунмаслик натижаси деб тушунилади.Ҳозирги кеча _кундузда ҳам, ён қўшни давлат Афғонистонда бўлаётган воқеалар замирида "Ислом" номидан олиб борилаётган хунрезликларни мисол келтириш мумкин.
Биз ҳақли равишда истаймизки, фарзандларимиз, дилбандларимиз ўзларининг ҳам диний ҳам дунёвий мафкуралар
ини ижобий ошириб борсалар, интернет тармоқларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлсалар, ўз тарихимизни чуқур англаб етсалар, Она Ватанга содиқ қолишни ўргансалар, нур устига аъло нур бўлар эди. Сиёсатга чуқур киришга унамадик ва бунга ҳаққимиз ҳам йўқ.Лекин шуни таъкидлаб айтамизки, Ислом_тинчлик дини.Биз мусулмонлар ҳам тинчликсевар халқмиз.Прездентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг динимиз соф ва мусаффо лиги йўлидаги хизматлари беқиёсдир. Ҳали ҳануз "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз"_деган *44_39*_қарорлари ҳамиша амалда. Биз буюк динимизни севамиз ва ардоқлаймиз.

Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш