Ҳазрат Али -Шохи мардон Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммакиваччалари бўлиб, у зот алайҳиссалломнинг қизлари Фотима розийаллоҳу анҳонинг жуфти ҳалолларидир.Оталари Абу Толиб ибн Абдумуталлиб, оналари Фотима бинти Асад ибн Ҳошим Ризоуддин ибн Фаҳруддининг "Хуфалои рошидин" номли асарида Ҳазрат Али карамуллоҳу важҳаҳунинг Аллоҳнинг улуғ марҳамати ва иноятлари билан таваллуд бўлишлари баён этилган: "Тонг отиб, оламга куёш чарағон нурларини ёйган паллада Қурайш шайхларидан бўлган Абу Толибнинг аёли Асаднинг қизи Фотима Макка аҳлининг кунлик одатларига кўра қиладиган ибодатлари бўлган Каъбаи мушаррафани тавоф қилиш учун бордилар. Етиб келиб ҳануз бир неча маротаба ҳам Каъбаи муаззамни айланиб чиқмаган эдилар. Бирдан қаттиқ оғриқ тутиб қолади. Шунчалик оғриқ тутадики, ҳатто тавофни ниҳоясига етказишдан ҳам тўхтаб қолгудек бўлади. Лекин ўзларини маҳкам тутиб, оғриққа ҳам эътибор этмай тез -тез айланиб тавофни охирига етказишга шошиладилар. Бирдан оғриқ қаттиқ тутиб кетганидан мадад истаган ҳолда Каъбанинг пардапўшларига осилиб атрофга қараб, эрлари Абу Толибни излашга тушадилар. Абу Толибни топиб ўзлари тушиб қолган ҳолатдан ёрдам олмоқчи бўладилар. Бироқ беҳосдан тулғок тутиб қолади. Каъбанинг пардапшшига ўралиб олган ҳолда орқасига ўтиб, бекиниб оладилар. Мана шу ҳолда Каъба пардапўшига ўралиб одамлар кўзидан бекиниб турадилар. Бу неча дақиқалар ўтиб - ўтмай Фотима Каъба пардапўшига ўралган болани кўтариб зоҳир бўладилар. Бу туғилган бола шундай улуғ шарафли маконда, шундай улуғ шарафга эга бўлган биринчи бола эди. Бундан аввал, бундан кейин ҳам бирор бола бундай юксак шарафга ноил бўлолмагандир. Оналари боланинг номини ўтган боболарининг номини эслаб туришлик учун Хайдар деб қўймоқчи бўлдилар, лекин оталари Абу Толиб боланинг юксак олий бир мақомда туғилиш шарафига ноил бўлганлигини кўриб номларини Али деб қўйганлар.
...милоднинг 601-йилида дунёга келдилар. Ота-оналарининг қўйнида саккиз ёшга қадар (баъзи ривоятларда эса тўққиз ёшга қадар) тарбия топдилар.Тўққиз ёшга етган пайтларида Расулуллоҳ ҳазратлари Али ибн Толибни ўз тарбияларига олдилар... Ўз уйларида то Аллоҳ таоло ва таборак оламга пайғамбар қилиб юборгунга қадар бирга сақлаб юрдилар.Аллоҳ у зот инсониятни бахт -саодат йўлларига йўл кўрсатишлик учун оламга раҳмат пайғамбари қилиб юборган пайтда Ҳазрат Али Расулуллоҳга эргашдилар ва имон келтирдилар, рост деб тасдиқ этдилар. Ҳазрат Али ёш йигитлар ичида янги порлоқ динга биринчи бўлиб бўйсинганларидан эдилар... Ҳазрат Али шижоатли, жасур, жуда ҳам паҳлавон бўлганлар. Шариат асрорларига олим, динни комил билувчи фиқҳ, унинг усул ва маромларини чуқур тушунадиган ва ҳужжатлари собит бўлувчи билимдон, дунё матоларидан юз ўгирган зоҳид ҳам эдилар. Доимо ҳаллоқу олам - Аллоҳ таоло ва таборакнинг фикрига чўмиб юрардилар. Расуллоҳ ҳазратларини "Мен илмнинг шаҳриман, Али эса унинг дарвозаси" деганлари саҳиҳ ҳадисларда келгандир. Исломда энг билимдонлардан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳу: "Бирор нарсани Али айтганлари бизга исбот бўлган чоғда бошқа киши нима деркин деб турмас эдик" дейишлари илму ҳол ва кол мартабасида бу улуғ зот тутган даражани муфассал англатади. Пайғамбаримизга куёв бўлишларида ҳам улуғ ҳикмат бор. Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз қизлари Фотима розийаллоҳу анҳуга қараб: "Мен сени, эй азиз қизчам, имони ҳар қандай бошқа инсондан кўра қувватлироқ, илми ҳамманинг илмидан кўра кўпроқ, ўзи эса қавмимиз ичида ахлоқ ва шарафда афзалроқ бир кишининг олдига омонатга қўйиб қўйдим", деганлари Ҳазрат Алига нисбатан ҳолис баҳо ва эҳтиром ҳақиқатдир. Зеро, Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқнинг бирор бир диний масала ечимида қийналсалар, дарҳол Алини чақиришлари, Ҳазрат Умарнинг диний ва дунёвий масалаларда Алидан каррамуллоҳу важҳаҳудан бемаслаҳат ҳукм юритмаганликлари, Ҳазрат Усмон ибни Аффон замонасида аввалин дин ўргатувчиси бўлганлари юқоридаги фикрларни тасдиғидир. Ҳазрат Али розийаллоҳу анҳунинг халифалик мансабида тўрт йил-у етти ой давомида бўлдилар. Мураккаб бир даврда донолик ва юксак ақл билан иш тутишлари ҳам ҳикмат бўлди... 661- милодий йилнинг 19-январида Куфа масжидидан чиқиш пайтида Абдурахмон ибн Мулжамнинг қиличи зарбидан яраланиб, икки кундан сўнг вафот этади. Жасади шу масжид ёнига дафн этилади. Кейинчалик Нажаф касабасига (катта кишлоқ шаҳарча ) жасадлари кўчирилади. Ҳазрат Алининг муборак қабрлари ҳозирда обод масканига айлантирилган. Минглаб инсонлар ибрат ва ихлос билан зиёрат этадилар.
Навоий шаҳар “Янги обод” МФЙ отинойиси Ф.Матчанова