Буюк саҳобалар ҳаёти.

3-04-2022, 22:57 admin Мақолалар 609


Буюк саҳобалар ҳаёти.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Ҳаёти ва фаолияти.
Ким мол-мулкига суянса, моли камаяди.Ким ақлига суянса, адашади. Ким обрўсига суянса, хор бўлади. Ким Аллоҳга суянса,на моли камаяди, на адашади, на хор бўлади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн . Вассолату вассаламу ъала росулиҳи ва ъалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳи алайҳи васалламнинг жиянлари, куёвлари , ашараи мубашшарадан ( ҳаётлигида жаннат башорати берилган ўн кишидан бири) ,”хулафои рошидон” ёки “ чорёрлар” деб аталувчи дастлабки тўрт халифанинг тўртинчиси (656-661).
11-12 ёшларида ҳазрат Хадича онамиз (р.а) ва ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (р.а) дан сўнг учинчи бўлиб исломни қабул қилганлар. Ёшлик ва йигитлик йиллари Пайғамбаримиз (сав) хонадонларида ўтган ва бу улуғ инсоннинг тарбиясида вояга етганлар. Оталари - Абу Толиб ибн Абдулмутталиб,оналари Фотима бинти Асад ибн Ҳошим. Ҳазрат Алининг ҳаёти бошидан охиригача камбағалликда ўтган.Отаси йўқсил инсон бўлган.Беш фарзандидан иккитасини амакилари , Алини Муҳаммад (сав), Жаъфарни Аббос ибн Абдулмутталиб катта қилганлар.Уйланганларида маҳрга бергулик ҳеч нарсалари бўлмаган.Зирҳларини сотиб маҳрга берганлар.
Оилавий ҳаётлари.
Биринчи аёллари Фотима бинти Муҳаммад розияллоҳу анҳо билан 8 ёки 9 йил бирга яшаганлар.Ҳазрат Ҳасан ва Ҳазрат Ҳусайн Фотима (р.а) дан туғилган фарзандларидир.Булардан бошқа Зайнаб , Умму Кулсум, Муҳассин исмли фарзандлари ёшлигида ўлиб кетган.Ҳазрат Алининг насаблари Ҳазрат Ҳасан , ҳазрат Ҳусайн ва кейинги аёлларидан туғилган Муҳаммад ал- Ҳанафия, Аббос ал-Килоб, Амр ат-Таблиғий билан давом этган.Ҳазрат Алининг аёллари 11та( бошқа аёлларига ҳазрат Фотима 29 ёшда вафот этгандан сўнг уйланганлар) ўғиллари 14 та қизлари 17 та жами 31 та фарзандлари бўлган. Аммо, дашти Карбалода Умавийлар билан бўлган жангда имом Ҳусайн бошлиқ барча ўғиллари ўлдирилган. Уларнинг юқорида келтирилган тўрттасидангина авлодлари давом этган,холос.
Халифалик даврлари.
Ҳазрат Али донишманд , адолатли, сахий, етимпарвар инсон бўлсада, унинг даври ҳам фитналар даври бўлган. Ҳазрат Усмоннинг ўлдирилишидан қасос олмоқчи бўлган қариндоши Муовия ибн Абу Суфён билан кечган Сиффин жанги, ҳазрат Усмон(р.а) қотилларининг жазоланмай қолганидан норози бўлганлар билан кечган Жамал жанги, Сиффин жангида қўли баланд келишига қарамасдан Муовия билан келишувга рози бўлганликда айблаб ажралиб чиқиб кетган хорижийлар билан бўлган жанглар Пайғамбар алайҳиссаломнинг” Али мендандир, мен эса унданман” деган таърифларига сазовор бўлган , тириклигидаёқ жаннат башорати берилган Ҳазрат Алини тарафдорларининг сонини камайтирди, оқибатда душманлари томонидан заҳарланган қилич билан яралаб ўлдиришларига сабаб бўлди.Ҳазрат Али вафотидан аввал ўғилларига : Аллоҳга итоатда бўлиш, мусулмон ҳолида ўлиш, гуруҳларга бўлинмаслик,етимлар бошини силаш,қўшнилар билан яхши муомалада бўлиш,намозга диққатли бўлиш,закотни вақтида бериш каби бир қанча масалаларда васият қилиб қолдирди.
Ҳазрат Али Муҳаммад (сав) дан 586 та ҳадис ривоят қилган.Исломда Ҳазрат Алига нисбатан, хорижийлар ўта салбий муносабат билдиришган бўлса, Ҳазрат Алининг тарафдорлари шиалар аксинча илоҳийлаштириб ( “ шиа” арабча –гуруҳ, тарафдор маъносида) юборишган. Ҳазрат Али уларнинг 1-имоми ва шиа имомлари шажарасини бошлаб берувчи ҳисобланади.Аҳли сунна вал жамоа Ҳазрат Али (к.в) шахсига мўътадил ва тўғри баҳо берган.
Ҳазрат Али улкан фазилат соҳиби эди.9 ёшидан Муҳаммад (сав) нинг тарбиялариларида бўлиш у кишига жуда кўп фазилатларни сингдирган эди. Умри давомида инсониятга ўрнак бўлгулик кўп гўзал ишлари қайд этилган. Аҳли ислом Ҳазрат Алини ҳамиша севган.У зот Пайғамбар алайҳиссалом ардоқлаган суюкли жияни, куёви ва забардаст саҳобаларидан бири сифатида тарихда қолди.

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш