МАҲР

2-08-2023, 01:46 admin Мақолалар 349

МАҲР
Аллоҳ таоло амр қилган:
"Хотинларга маҳрларини  мамнунлик билан  берингиз"  (Нисо сураси 4-оят)
Маҳр  никоҳ олдидан куёвнинг  келинга совғаси  бўлиб, ундан эр хотин  ўртасида бир бирига меҳр муҳаббат  пайдо  бўлиши умид  қилинади. Демак, бахтли ҳаётни мақсад  қилган ёшлар турмушнинг  дастлабки кунларидаёқ бир бирига меҳр муҳаббатли бўлишлари, моддий ва маънавий бойликларини  аямасликлари ва самимий муносабат абадий  бўлишини  исташлари керак. Шунинг учун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳр  миқдори  камтарона, киёвга малол келмайдиган  даражада  бўлишини тарғиб  қилганлар. Берилган маҳр келиннинг  шахсий  мулки  ҳисобланади. Пайғамбаримиз  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қизлари Фотима (розияллоҳу  анҳо) ни ҳазрат Алига  узатаётганларида  бўлажак киёвда маҳр  учун  ҳеч нарса йўқ эканлиги  маълум  бўлади. Шунга  вазиятдан чиқиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алига: "Совутингни  бера қол" деганлар. Никоҳдан  кейин  ҳаётларида  совут керак бўлса, Фотимадан  сўраб  олиб  турганлар. Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ): Маҳрнинг энг кам миқдори  тилладан бўлса-4,25 гр  тилла ёки қиймати, кумушдан бўлса, ўн дирҳам ёки  қиймати, деганлар. Маҳр ҳар кимнинг  имкони даражасида  бўлиши  мумкин  экан. Ҳадиси шарифда: Харажати енгил никоҳ  баракалидир дейилади. (Имом  Аҳмад  ривояти).
Кармана тумани Талқоқ мфй отинойиси Д. Мамадиёрова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш