"Аёлларнинг махри" .

5-10-2021, 17:03 admin Мақолалар 830

"Аёлларнинг махри" .

Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, мусулмон халқлари шариатда, ота- она ,фарзандлар хаққини адо қилиш, шариат буюрган ахкомларга амал қилиш таълимотлари йўлга қўйилган.Шулардан бири- махр.
Махр аёлга берилиши фарз бўлган амал ҳисобланади.
Хатто шундайки, келин- куёв ўзаро келишиб, иккимиз хам розимиз дейишса, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз дейишга хам имконлари йўқ .Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра махр белгиланмай, никохланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир махр берилиши керак.
Маҳр белгиламай уйланиш ҳақида Мухтасарул Қудурий китобида шундай дейилади: "Аёлга маҳр белгиламай ёки аёлга маҳр йуқ, деб уйланса , аёлга қўшилиши (ё у билан жимо қилишга ҳамма имкониятлар ҳозир бўлиб хилватда қолиши) ёки эр-хотинни бири вафот этиши билан аёлга "маҳри мисл" берилади..."
"Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)га қараб эътиборга олинади. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади". ("Мухтасарул Қудурий", "Лубоб фи шарҳил китоб" китоби Никоҳ боби.
Набий алайхиссалом бирор никохни махрсиз қўймаганлари собитдир.
Аёл махрини олгандан кейин нима қилса ,ўзи билади.
Жумладан," Нисо" сураси , 4- оятда Аллоҳ таоло мархамат қилади: " Аёлларга махрларини кўнгилдан чиқариб беринг".
Демак энди Махр аёлнинг шахсий моли,тасарруфи унинг ихтиёрида.
" Росули Акром соллаллоҳу алайхи васаллам уйланмоқчи бўлган кишига:-"....Агар бир темир узук бўлса хам топ....", деганлар".
Мусулмонларнинг барчаси никох махрсиз бўлмаслигига ижмоъ қилганлар.

Учқудуқ туман "А Навоий" мфй отинойиси М Сафарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш