“Кучли аёл итоати-ибодатдир”.
Баъзи жуфтликларда эркакка нисбатан аёлнинг маънавий ва моддий жиҳатдан кучлилиги кузатилади.Мана шундай ҳолат ҳар иккаловига бахт эмас бахтсизлик келтириши мумкин.Аёлнинг тили ёки юзи-кўзи ва ҳатти- ҳаракатлари : “Сизсиз ҳам шу ишни ўзим бажара оламан, ўзимни ақлим етади, мен сизнинг ҳимоянгизга ва кўмагингизга муҳтожлик жойим йўқ ”- деб турса албатта бу сигналлар эркакни аёлдан бездиради. Аёли олдида эркак ўзини ожиз сезиб, ўзини аёлидан олиб қоча бошлайди.Аёлнинг руҳиятидаги мустақиллик кучи эрини аёлдан нари суради. Маънан мустақил аёлга унинг эркак жуфти ҳукмронлик қилишга истиҳола қилганлиги сабабли:” Оилада мен раҳбарман, мени айтганим бўлади”- дейишдан тортинади. Мустақил, кучли аёл ва эри ўртасида маънавий жарлик пайдо бўла бошлайди. Аллоҳ азза ва жалла аёлни аёллик фитратида эркакни эса эркаклик фитратида яратгандир. Ҳар бир жинс ўз фитратидан келиб чиқиб ҳаракат қилса Яратган белгилаб берган мезон бузилмайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир.Сабаб- Аллоҳ уларнинг айримлари (аёллар) дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир...”(Нисо сураси 34-оят) Муборак оят орқали аёллик фитрати ўз устида қоим турган раҳбарига итоат қилишга буюрилган. Ўзини мустақил кучли санаб турган : “Ақлим, фаросатим, моддий таъминотим ўзимга етарли, мен ҳеч бир жиҳатдан эримга тобе эмасман”- деб фикрлаган ва эрига итоат этмасдан кибрга берилиб аёллик фитратига қарши чиққан аёл ўз-ўзини изтиробга қўйиб жуфтини ўзидан нарига итариб ҳаётда ўзини азоблаб, якка -ёлғиз, эркакшода бўлиб яшайди.Эркак киши табиатан аёлини ўзига итоатли бўлишини ёқтиради.Фикримизни Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ушбу ҳадис билан қувватлаймиз: “Аёлларнинг энг яхшиси қайси экани хабарини берайинми, дейилди.”Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани, қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида хилоф қилмайдигани”- дедилар.(Имом Абу Довуд ривояти).Ҳадисга кўра эркак ўз устидан аёлини ҳукмронлик қилишини эркаклик табиати билан кўтаролмайди.Натижада аёлидан узоқлашади.Мустақил аёлнинг кибри оиланинг бузилишига сабаб бўлади.Агар сизни эрга итоат қилишга кибр қўймаётган бўлса, ақлингизни ишлатиб ҳавои-нафс, ғурурингизни кибр билан кўтармасдан, эрга итоат қилинг ва бу итоатингизни Аллоҳга ибодат деб қабул қилинг ва ҳар куни шу ибодатни бажариб савоб топишга амал қилинг.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова