Қалб касаллиги.
Инсонлар бадандаги моддий ва жисмоний хасталикка эътибор берадилару, қалб ва рухдаги дардларига бепарво бўладилар. Аслида моддий хасталикдан кўра маънавий касаллик хавфлироқдир. Чунки бадандаги дард одамнинг бу дунёдаги муваққат умрига зарар етказиш мумкин. Қалб хасталиги эса, икки дунёда ҳам хасрат -надомат келтиради. Инсон хасталанганида энг билимдон ва энг тажрибали табибга югуриб, дардига даво излайди, баъзи нарсаларга қарши пархез қўллайди. Ха, нафснинг ёмонликлари ва шайтоний орзулар билан рухий мизожи бузилганлар Аллоҳни кўп зикр қилишлари ва Унинг қайтариқларига нисбатан пархескор бўлишлари зарур. Бу пархезга киришгач, башариятнинг энг аъло табиби, еру кўкда маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсониятга кўрсатган йўл -йўриқларига кўра харакат қилиш лозимдир. Шундай қилишса, зулматлар парчаланади, сўнгра унинг ортидан ойдинлик порлайди. Харомга қарашлик орзуси руҳни қорайтиради. Шахвоний кучлар харакатга келса, одам ўзи билмаган холда халокатга, разолатга ва бузуқ уй-фикрлар гирдобига тушиб қолади. Энди у секин- аста тубанлашади, кўнглида жўш урган хаяжон сабаб энди шахвоний майил таъсири остида қолади. Оқибатда, у энг муҳим ғоялардан узоқлашади. Аллоҳ бизни харом озуқа ейиш, харомга қарашдан Ўзи асрасин.
Хатирчи тумани "Уйшин" МФЙ. отинойиси С. Пардаева.