Қариндош билан қуда бўлманг
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач , кўпгина муаммоларга эътибор берилди, хусусан маънавият ва қадриятларимизга ҳам. Жамиятимиздаги долзарб ва муҳим масалалардан бири-бу қариндошлар орасидаги никоҳдир. Юртимиз истиқлолга эришгач, тиббиёт мутахассислари, психологлар, маънавият тарғиботчилари, диний уламолар, оммавий ахборот воситалари орқали қариндошлар орасидаги никоҳнинг ўта нохуш оқибатлари ҳақида тез-тез фикр билдиришмоқда. Қариндошлар ўртасидаги никоҳлардан дунёга келган аксарият болаларнинг мажруҳ, ногирон, хаста эканликлари исбот ва далиллар билан кўрсатилди. Назаримда, бундай тарғиботлардан сўнг қариндошлар орасидаги никоҳлар анча камайгандек бўлди. Бироқ айрим ота-оналарнинг бу никоҳга йўл қўйишлари туфайли ногирон фарзандлар туғилиши учраб турибди. Наҳотки , бундай ота-оналар фарзандларини бахтини, ҳаётини барбод қилаётганини билишмаса. Ўйламай - нетмай “Қизимни бегонага узатмайман”, “Ўғлимга жиянимни келин қиламан, бегонага ишонч йўқ” деган фикрларни ўзларига асос қилиб олиб, ногирон болалар дунёга келишгач, айбни бошқа жойдан излашга ҳаракат қиладиганлар ҳам бор. Икки ўртада оилада келишмовчилик келиб чиқиб, оила ажралади, бунга ким айбдор? Бунда ким кўпроқ азият чекади?
Ўз кузатувларимга асослансам, аксар ҳолларда ота-оналар сабабчи бўлишади. Масалан, мен билган танийдиган бир опа-сингил қуда бўлишмоқчи. Улар билан гаплашиб, бу никоҳнинг салбий оқибатларини тушунтирдим. Лекин тушуниб, билиб туриб ҳам бу никоҳга йўл қўяётганлар учрайди. Уларнинг гапига қулоқ соладиган бўлсак, қизини бегона оилага келин бўлишини истамайди. Опамни ёки синглимни оиласи тинч, ўзига тўқ, жияним ҳам топармон-тутармон, иши тайин. Бегона билан қуда бўлсам, қайнонаси зулмкор бўлса, ё йигитни тайини бўлмаса, шундан кўрқаман дейишади.
Тўғри ҳамма фарзандини бахтли бўлишини истайди. Аммо юқоридаги гаплар фақат баҳона. Бундай фикрлаш келажакда қанчалик қимматга тушишини бир тасаввур қилиб кўринг-а!
Кейин пушаймон бўласиз, лекин кеч бўлади.
Азизлар! Барчамиз набираларимизни соғлом дунёга келишини, авлодларимиз баркамол бўлишини хоҳлаймиз. Шундай экан, қариндошлар орасидаги никоҳни олдини олайлик!
Навбаҳор тумани “Чорбоғгузар” маҳалла отинойиси: Сидиқа Жумаева.