"Такфир" сўзини тушунасизми-?

13-07-2023, 23:57 admin Мақолалар 181

"Такфир" сўзини тушунасизми-?

Такфир – мусулмонларни кофирга чиқариш бугунги куннинг энг катта балоларидан биридир. такфирчиларнинг бошлиғи Ибн Абдулваҳҳоб бу ишни ўз тоифасига бошлаб берган кимса ҳисобланади.
Такфирчилар ақида манҳажида ҳам фиқҳ манҳажида ҳам аҳли суннага зид масалаларни иддао қилиб чиққанлар. Шу боис Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳобга қарши ўз замонасида хам, ундан кейин ҳам, бугунги кунда ҳам юзлаган раддия сифатида ўнлаб китоблар юзлаб мақолалар ёзилган. Ушбу оқим чиқибдики, мусулмонлар бошига мисли кўрилмаган кулфатлар ёғдириб келишмоқда. Яқин шарқ мамлакатларидаги хунрезликларнинг асосий сабабчиси такфирчилар оқими мафкурасидир.
Такфирчилар тарихда кўп машъум из қолдирганлиги, такфирчиликни эшитганлар улардан хазар қиладиган бир даражага бориб етганлиги сабаб бугунги кун такфирчилари ўзларини бошқа ном билан кўрсатиб асл башараларини яширишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Жумладан, улар ўзларини Қуръони ва хадисга амал қилувчилармиз, Қуръон ва ҳадис турганда мазҳабга эргашилмайди деган баҳона билан ўзларига оғдириб олишга , такфирчилик мазҳабига эргаштиришга интилишмоқда. Мусулмонларни куфрда айблаш, уларга суиқасд уюштириб қатл қилиш, борган жойларида мавжуд ҳукуматга қарши фитна қўзғаб боғийлик қилиш, талончилик қилиш, одам ўлдириш, экинзорларни куйдириш, шаҳарларни, турар жойларни, саноат корхоналарни вайрон қилиш, ишлаб чиқаришни издан чиқариш каби ислом шариати қайтарган ишларни амалга ошириб келишмоқда.
Бу аслида мусулмонларни чалғитишдан бошқа нарса эмас. Одамлар эътибор қилса, буни тушунтириш осон Исломнинг беш устуни бўлган барча амалларни ҳанафий мазҳабида асосида амалга оширилса, мисол учун кундалик ибодатларда таҳорат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳаж зиёратини амалга оширишда амалларнинг барчаси мазҳаб уламолари томонидан Қуръон ва ҳадисдан тўғри амал қилиб кетаверадиган қилиб ҳукм олиниб уларнинг даражалари белгиланган. Жумладан, буйруқ амалларларда фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, қайтариқларда эса ҳаром ва макруҳ даражалари мужтаҳид уламоларимиз томонидан белгилаб берилган. Ҳеч қайси бири Қуръон ва хадисдан ташқаридан олинган эмас. Балки ҳар бир ханафий мазҳабида бажариладиган ибодатларни барчаси Қуръони карим ҳамда хадиси шарифлардан далилларга асосланган
Такфирчилар асли келиб чиқиши Усмонийлар империясини парчалаб ташлаш, ичдан бузиш учун ғарб томонидан юзага келтирилган оқим ҳисобланади. Бунга етарли тарихий далиллар мавжуд. Усмонли турклар давлати ҳанафий мазҳабида ибодатларни амалга ошириб, ҳукмларни хам ҳанафий мазҳабида чиқариб келишган.
Кейинги ўзларига берган номлари ҳақида гоҳида улар ўзларини аҳли сунна вал жамоамиз деб ўзларини такфирчиликларини яширишиб такфирчилик ишини давом эттириб келишди.
Такфирчилар ўзларининг манҳажи салафи солиҳ дея салафийлармиз деб иддао қила бошлашди. Улар ўз таъсирини муваффақиятли тарқатиш мақсадида “такфирчилик” номидан воз кечишди ва бошқа ном остида яширинишди. Улар ўзларини “салафийлар” деб атай бошлашди. Аслида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламдан кейин уч юз йил яшаган мусулмон олимлари салафлар деб аталади. Аслида хақиқий салафи солиҳлар тўрттала мазҳаб соҳиблари экани уламолар томонидан исботлаб берилди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу тоифага алданиб қолишликдан хушёр бўлишимиз керак.
Китобларни ўқиганимизда тушунмаган сўзларни домлаларимиздан  сўрашишимиз лозим , акс холда ижтимоий тармоқларда мана шундай такфирчиларнинг тузоғига илиниб қолишимиз мумкин.
Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби аёл -қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш