Ислом меҳр муҳаббатни қадрлайди.
Сўнгги ҳақ дин Ислом меҳр муҳаббат, инсоний оқибат, гузал хулқ мужассам бўлган диндир.
Очиқ юзли бўлишни буюрган Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ойша онамизни қанчалик авайлаганлар, кўнгилларига қараганлар!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадиси шарифда; Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир", деганлар (Имом Термизи ривояти).
Аёлларга яхши муомала қилиш, хурматини жойига қўйиб, меҳр кўрсатиш борасида Расулимиз алайҳиссаломнинг даъватлари манбаларда жуда кўп учрайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"...Сен бир инфоқ қилсанг, хатто аёлинг оғзига соладиган бир луқма (таом) учун хам, албатта ажр оласан..." дедилар (Имомлар Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ахмад ибн Ханбал, Ибн Хиббан).
Урва ибн Зубайр розийаллоҳу анхумо Ойша онамиз розийаллоҳу анҳодан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига муомалалари хақида сўрадилар. Ойша онамиз розийаллоҳу анҳо:"( У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси аёлларининг уйида турсалар, ўша куни намозга уша аёлларини ўпмасдан чиқмасдилар", деб жавоб бердилар.
Навоий шаҳар "Ғалаба" мфй отинойиси Турдиева. Н.