"Намозда ҳузур ва қалб хушуъси".

10-07-2023, 17:13 admin Мақолалар 290

"Намозда ҳузур ва қалб хушуъси".

Хушуъ қалбнинг Аллоҳдан қўрқиши, ҳурмати ва Аллоҳга таъзимидир, хушуъ аъзоларнинг сокин бўлиши ва ўнгга -чапга, у ёққа- бу ёққа қарашларни тарк этишдир. Хушуъ кенг маънода ҳам қалбга, ҳам баданга таълуқлидир. Хушуънинг асли қалбда, у пайдо қилган ҳолат эса аъзоларда билинади. Намозда ҳузур ва қалб хушуси шарт эканига далиллар кўп:" Мени зикр қилмоқ (эсламоқ) учун намоз ўқи! "(Тоҳа" сураси, 14оят). Ғафлат зикрга зиддир. Бутун намози ғафлат билан ўтган инсон қандай қилиб Аллоҳни эсласин. "Муслим ибн Ёсир Басрада намоз ўқиётганида жомеънинг бир тарафи қулаб тушади. Бу қандай шовқин деб одамлар жомеъга югурса, у ҳамон намозда турарди. Салом бергунча бу ҳолдан хабари ҳам бўлмайди. Ҳазрати Алининг -розийаллоҳу анҳу -намоздан олдин ранги ўзгариб, вужуди титрарди." Сизга нима бўлди, ё амирал-мўъминийн? "деб сўрашса," Ерлар, кўклар, тоғлар кўтара олмаган илоҳий омонатни ўташ вақти кирди, нимага қўрқмайин? "деб жавоб берганлар. Ҳазрати Ҳусайн (розийаллоҳу анҳу) таҳорат олаётганида ранги ўчарди. Бунинг сабабини сўраганларга:" Кимнинг ҳузурига чиқишга тайёрланаётганимни билмайсизларми?! "деб жавоб берардилар. Ибн Аббос (розийаллоҳу анҳу):" Маъносини тушуниб ҳузур ва хушуъ билан ўқилган икки раъкат намоз ғофил қалб билан тун бўйи ўқилган намоздан яхшидир", деб марҳамат қилганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларда: "Инсон намоз ўқиётганида ўнгга-чапга боқмаса алангламаса, Аллоҳ унга боқади. Қибладан юз ўгирса, Аллоҳ хам ундан юз ўгиради" дея марҳамат қилганлар.(Абу Довуд): 909). Ҳазрати Ойша (розийаллоҳу анҳу) дейдилар: "Расулуллоҳдан намозда бошини ўнгга-чапга ўгираверганинг ҳукмини сўрадим, бундай жавоб бердилар:" У-бир узиб қочишдир, шайтон қулнинг (баданининг) бундай намозидан бир миқдорини узиб қочади". Намозда юқорига қараш, керишиш, эснаш, оғзини буткул юмиб олиш, либос ёки аъзоларини уйнаш, либосини ечиш одобга хилофдир. Ҳазрати Абу Бакрнинг хотини Умму Рўммон бундай дейди:" Абу Бакр намозда чайқалиб турганимни кўриб шундай койидиларки, сал бўлмаса намоздан чиқаёздим. Сўнгра бундай дедилар: "Расулуллоҳнинг:" Намозда эканингизда сокин, тинч бўлинг, яҳудийлар каби чайқалманг. Зеро намозда барча аъзоларнинг сокинлиги намознинг комиллиги аломатидир" деганларини эшитганман.
Навоий шаҳар "Янгиобод"мфй отинойиси Матжонова. Ф.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш