Намоз Исломнинг энг муҳим рукни.
Аллох таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байт, асхобларига чексиз салом ва дурудларимиз бўлсин.
Намоз банда билан Робби орасидаги боғланишдир. Холиқимиз азза ва жалла намоз тўғри ва мақбул бўлиши учун бизларга уни рукнлари, шартлари билан батамом суратда адо этишимизни амр қилган. Лекин, минг афсуски, кўпчилигимиз намозимизда хушуъ даражасига ета олмаймиз, диққат қила олмаймиз. Балки намозда у ёқ-бу ёққа аланглаб, фикримиз қочиб, ҳаттоки қайси ракъатдалигимизни унутадиган даражага келиб қоламиз. Баъзан намозни қайта ўқишга ҳам тўғри келиб қолади. Шу билан бирга, биз билишимиз керак бўлган нарса шуки, шайтонни энг маҳзун қиладиган нарса – банданинг намозни диққат ва хушуъ ила батамом адо этишидир. Шу сабаб шайтон намозларимизда бизни чалғитмоқчи бўлади. Намоз учун махсус шайтон бор бўлиб, унинг исми Ханзаблиги ҳадиси шарифларда ворид бўлган. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида қўйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида тўсиқ бўлди. У мени қироатда илтибосга соляпти», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шу Ханзаб деб аталадиган шайтондир. Қачон уни ҳис қилсанг, «Аъузу биллаҳи.»ни айтгин-да, чап томонга уч марта туфлагин», дедилар. У: «Мен ўшандай қилган эдим, Аллоҳ мендан уни кетказди», деди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост сўзлаганлар. Ханзаб намоз ўқиётганимизда бизларни васваса қилади. Ўй-фикрларимизни бошқа нарсалар билан машғул этади. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сиз азизларга намозларингиз хушуъ ва диққат билан мукаммал бўлиши учун баъзи тавсияларни тақдим қилмоқчимиз.
Намоз учун тайёргарлик.
Аввало намозни адо этадиган ерингизга эътибор бермоғимиз лозим. Агар у шовқинли жой бўлса, бошқа тинч жойни танлаганимиз маъқул.
Эркаклар учун энг яхши жой масжидда, жамоат ичида намоз ўқишдир. Аёл киши эса уйидаги энг тинч хонани ўзига намозгоҳ тутмоғи лозим. Шу билан бирга, намознинг маъносини яхши англаш лозим. У фақатгина қуруқ ҳаракатлардан иборат бўлган нарса эмас, балки намоз Ислом шиорларидан биридир. Шунингдек, намоз асносида тиловат қилинадиган оятларнинг маъносини ҳам яхши англамоқ керак. Токи ўқилаётган Қуръони Карим қуруқ сўзлардан иборат бўлиб қолмасин. Унинг ҳар бир ҳарфини фаҳмлаб, ўзда сингдириш керак. Бундай қилиш намознинг руҳониятини ҳис қилишга ёрдам беради. Ўзингизни Аллоҳ таолонинг рўпарасида эканингизни ҳис этишга фурсат беради. Намозингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ равишда адо этишни батафсил ўрганганимиздагина хушъуни туямиз.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларида: «Менинг намоз ўқиётганимни кўрганингиздек намоз ўқинг», деганлар. Бунинг маъноси – намознинг ҳар бир ҳаракатига ўз миқдорини, вақтини беришдир. Айниқса рукуъ, сажда ва ташаҳҳуд пайтида шошмаслик керак. Қироатни ҳам ўрнига қўйиб адо этиш лозим. Набавий суннатга амал қилиш намозда хушуъ ҳосил бўлишига олиб бориши шубҳасиздир. Намоз вақти киришидан аввал дунёнинг шовқин-суронидан узилиб, ақлимизга бироз дам беришимиз, ўйимизни намозга қаратганимиз биз учун манфаатлидир.. Руҳиятимизни намозга ҳозир қилишингиз жуда ҳам муҳимдир. «Ҳозир имтиҳондан ўтаман», деб хаёл қилсакгина, онгимизда намозга нисбатан бутун диққатни жамлаш учун тайёргарлик бошланиши аниқ. Шунингдек, биз шайтон билан, нафсимиз билан, дунё билан курашга киришамиз. Роббимиз азза ва жалла олдида хушуъимиз зиёда бўлиши учун таҳорат олишимиз ва намоз ўқишимиз ўзимиз учун нажотдир .
Аллоҳ Таоло " Зарият" сураси,56- оятида шундай мархамат қилади: " Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим".
Учқудуқ туман бош отинойиси Тўрақулова Одинахон.