Фарзандимиз юзимиз.
Ўтмишда йигит қизлар тарбияси борасида қатъий талаблар қўйилиб, йигит ўз ҳаддини билган, қиз шаъни эса қоғозга ўралган қанддай асралган. Эркаклар ўз волидаси, аёли, опа -сингилларини бегона кўзлардан, ёмон ниятлардан ҳимоя қилишган."Онангни кафтингда тутсанг, синглингни кафтингда тут" мақоли ҳам йигитларга қаратиб айтилган, аслида. Бу -қизларнинг ор номусини қай даражада авайлашга ишорадир. Аммо бугунги кунда ота-онанинг панду- насиҳатларини қулоғига олмай қўйган ёшлар, афсус оз эмас. Ёшлар онгида"Мен тўғри йўлдаман, чунки замон шундай"-, деган фикр юқорилаб кетмоқда. Бундай тушучалар ёшлар онгини эгаллаб олмасдан, аввало ота -онада етарли билим ва шахсий намуна бўлиши керак. Фарзандни юриш -туришидан тортиб, одамлар орасида ўзини тутиши ва кийим -кечагига қадар ота -онанинг таъсири бирламчи бўлади. Ҳоҳ маданият, ҳоҳ муомала, ҳоҳ кийиниш маданияти бўлсин, фарзанд уларда кўрганини ўзи учун ижтимоий меъёр деб қабул қилади. Демак, ёшларимиз қай даражада камол топиши, аввало, ота-оналарга боғлиқ. Шундай экан, фарзанд тарбиясига жиддий қарашлик талаб этилади. Зеро фарзандларимиз бизнинг юзимидир.
Навоий шаҳар Мурувват мфй отинойиси Рўзиева. Х.