Куёвларга насиҳат..

19-08-2022, 15:48 admin Мақолалар 386

Куёвларга насиҳат..

Куёв бола , ола хуржун
тушди бугун елкангга
Ўй- хаёлинг олиб қочар,
худди тушдай, эртакдай.

Аммо, ҳаёт эртак эмас,
бордир оғир енгили
Билки, оила муқаддас,
доим эмас бир хиллик

Келин деган қул эмасдир
Доимо ёдингда тут,
Дема, "қўлинг косов қилгин.
Сочинг бўлсин супурги!"

Сен онангни бошда тутсанг, унга тутгин кафтингни,
Ширин сўзинг дариғ тутма.
аямагин тафтингни,
Учирмагин толе қушин,
қадрин билгин бахтингни
Қара , қўли косов уни,
сочгинаси супурги.

Сени дея келганди у,
ўсган уйини ташлаб,
Эт тирноқдан айрилгандай
чиқди кўзини ёшлаб,
Бегона уй, бегона жой,
ўргангунча дил ғашлаб,
Қара, қўли косов уни,
сочгинаси супурги.

Бўйидадир зурриёдинг,
тиним билмас ёзу- қиш,
Кун , кунора меҳмон кутар,
яна бир талай ташвиш,
"Кўмак берай шунга" дегин,
"бир ўзига шунча иш" ,
"қаранг , қўли косов уни,
сочгинаси супурги ".

Бахтингни авайласанг,
остонангда тош бўлар,
Ўзини фидо айлаб,
оилангга бош бўлар,
Уйинг тўла фарзандлар,
Бари кўзу қош бўлар,
Қара, қўли косов уни,
сочгинаси супурги....



Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш