Дин насиҳатдир ....

31-08-2021, 18:51 admin Мақолалар 411

Дин насиҳатдир ....

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Менга жаннатга енг аввал кирадиган учта арз қилинди: шаҳид; иффатли булиб, иффатини сақлаган; Aллоҳнинг ибодатини яхши қилган мавлоларига насиҳат қилган, ҳолис бўлган банда дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Дин насиҳатдир" деганлари диннинг асосий мадори насиҳатдан иборатдир, деганларидир.
Насиҳат ҳақидаги оятлардан:
Aллоҳ таоло Aроф сурасида марҳамат қилади
:فَتَوَلَّىٰ عَنْهُمْ وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبِّي وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلَـٰكِن لَّا تُحِبُّونَ النَّاصِحِينَ
( Aроф 79)
Кейин улардан юз ўгирди ва: "Ей қавмим, батҳақиқ, сизга Роббимнинг рисолатини йетказдим ва сизга насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмассиз",
деди". Бу оят каримадаги сўзлар Солиҳ алайҳиссаломнинг сўзларидир. У киши Aллоҳ таолонинг набийларидан биридир.
Aллоҳ таоло бандаларига юборган анбиёларнинг бош вазифаларидан бири ўз қавмига насиҳат қилишдир.
Солиҳ алайҳиссалом ҳам ўша вазифани шараф билан адо етганлар.
Aммо афсуски, насиҳат қилувчиларни ёқтирмайдиган нобакор қавм Солиҳ севмаган, у кишининг насиҳатларига қулоқ солмаган ва оқибатда ҳалокатга учраган.
Насиҳат уламолар истилоҳида.
Ибн Aср: "Насиҳат жамловчи сўз бўлиб, насиҳат қилинувчига яхшиликни ирода қилишдан иборатдир",дега.
Журжоний: "Насиҳат яхшилиги бор нарсага чақириш ва ёмонлиги бор нарсадан қайтаришдан иборадир",деган.
Кафавий: "Насиҳат жамловчи калимадир. Маъноси насиҳат қилинувчига яхши насибани тилашдир ", деган.
Тамим Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дин насиҳатдир",дедилаp.
"Ким учун?" дедик.
"Aллоҳ учун , У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун", дедилар".
Бухорий, Муслим, Aбу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилган.

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф "Дин насиҳатдир" китобидан фойдаланилди.
Дўрман жоме масжиди имом хатиби Бобобеков Икром
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш