Умр сафари адо этиладиган ой
“Ҳаж эгаси” деган маънони англатувчи Зулҳижжа ойи Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг биридир.
Бу муборак ойда, ҳаж ибодати адо этилади, қурбонлик қилинади, Арафа ва Қурбон ҳайити байрами нишонланади. Бу ойнинг дастлабки ўн кунида қилинадиган ибодатлар ва солиҳ амаллар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилишга маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир”, дедилар”. (Термизий ривоят қилган).
Ушбу ҳадисда Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўп ибодат қилишга, хусусан, ўша ўн кунликнинг кундузларини рўза тутиб, кечаларини бедор ибодат билан ўтказишга тарғиб қилинмоқда. Албатта, Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайити байрами бўлганлиги сабабли, у куннинг рўзасини тутиш мумкин эмас.
“Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ муборак қилган бу ойнинг энг улуғ фазилати Ҳаж ибодати адо этилишидир. “Ҳаж” луғатда қасд қилишдир. Ҳаж шаръий истилоҳда махсус жойни муайян амалларни, муайян бир вақтда адо этишни қасд қилишдир. Йўлга қодир бўлган мусулмонга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир (шартдир). Шароит бўлганда ҳаж қилишни кечиктирмаслик лозим.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:”Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли имрон сураси, 97-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Эй инсонлар! Ҳаж сизларга фарз қилинди, ҳаж қилинглар!” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1.мусулмон бўлиши;
2.балоғатга етган бўлиши;
3.оқил бўлиши;
4.ҳажга қодир бўлиши;
5.соғ-саломат бўлиши;
6.ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7.йўлда омонлик бўлиши;
8.аёл кишига маҳрами бўлиши.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойини янада кўпроқ зикр билан ҳам ўтказардилар ва: “....Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). Яна ушбу дуони кўп айтардилар: “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр” (Имом Термизий ривояти). Дуонинг маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос, У ҳар бир нарсага қодирдир”.
Аллоҳ таоло ушбу фазилатли ойда муборак Ҳаж амалини баржарётган хожиларни, бу ойнинг илк тўққиз кунида нафл рўза тутаётганларни ва ҳар қандай солиҳ амалларини бандаларидан қабул қилсин, амин!
Манбалардан фойдаланилди.
Зарафшон шаҳри “Геолог” ва “Баҳор” МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.