Ўн кун фазилати
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ҳақида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда баён этилган. Аллоҳ таолонинг бандаларига ато этган чексиз фазлу марҳаматларидан бири, маълум ой ва кунларни ибодат қилиб, савоб топиш учун имконият вақти қилиб берди. Ана шундай фазилат ва имкониятларга бой ойлардан бири Зулҳижжа ойи бўлиб, хусусан, бу ойнинг аввалги ўн кунидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ҳақида шундай марҳумат қилганлар: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бир кун ва унда қилинган бирорта амал Аллоҳнинг наздида Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилингандан буюкроқ ва Унга маҳбуброқ эмас. Бас, бу кунларда таҳлил, тасбиҳ, такбир ва таҳмидни кўп айтинг”(Имом Абу Бакр ибн Шайба, Имом Абд ибн Ҳумайд, Имом Абу Яъло, Имом Байҳақийларнинг ривояти). Шунинг учун бу ғанимат кунларни тоат ибодат, зикру тасбиҳ ва хайрли ишлар қилиш билан ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Шундай имкониятлар берилган улуғ кунларда қийналган ва эҳтиёжманд қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ҳожатларига яраш энг савобли амаллардан саналади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас”,дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!” дейишди. “Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жони ва моли ила чиқсаю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно”,дедилар.(Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Яна бу муборак ойда қилинадиган савоби улуғ ибодатлардан бири нафл рўза тутиш бўлиб, бу хусусда, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўтган йилги ва келаси йилги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Зеро, нафл рўза тутиш энг солиҳ амаллардан бири ҳисобланади.
Зулҳижжа ойи ҳаж ойи бўлиб, яъни арафа куни Ҳаж ибодати адо этилади. Қурбон ҳайити куни Ҳайит намози ўқилади ва Қурбонлик амаллари бажарилади, ҳамда улардан эҳтиёжмандларга хайру саховатлар қилиниб, меҳрга ташна инсонларга байрам шодлиги ва яхши кайфият улашилади. Қурбон ҳайити ҳаж ибодатлари тамом бўлганлиги муносабати билан, ҳамда, Аллоҳнинг йўлида қурбонлик қилишга тайёрликни изҳор қилиш учун динимизда жорий этилган байрам ҳисобланади.
Фазилатларга тўла Зулҳижжа ойини Аллоҳ таоло барчамиз учун манфаатли ва ҳайрли қилсин.
Зарафшон шаҳри бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Лутфия Мутахарова.