Омонат жон.

25-05-2023, 02:00 admin Мақолалар 236

Омонат жон.
Инсон  ўзига  берилган  барча  илохий  неъматларга  доимо шукр  қилиб,  ҳаётда  дуч келадиган  хар  қандай синов, қийинчилик, 
муваффақятсизлик, мусибатларга  сабр  қилиши  ва  Аллоҳ  таолонинг  раҳматидан  доимо  умидвор бўлиб  яшаши  лозим. Турли шайтоний  васваса, тушкунлик  ва  умидсизликка  берилмай,  инсон  деган  улуғ  номга мувофиқ  иш  тутиши  керак. Шунга  қарамай,   кейинги  вақтда  жамиятимизда  айрим  кишилар  билиб  билмай,   айниқса,   хотин  қизлар  ўзларининг жонларига  қасд  қилиб,   Аллоҳ  таоло  ато  қилган  ҳаёт  нурини  бевақт  ўчиришга, ва дўзах  азобига  дучор  бўлишдек  оғир  гунох  қилишга  ўтмоқдалар.     
Динимиз  таълимотида  инсон  ўз  жонига  қасд қилиши  қаттиқ  қораланади,  ушбу  ишни  қилган  осий  банда  жаҳаннам  ўти  билан  азобланиши  таъкидланади.
Имом  Бухорий  ривоят  қилишларича,   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло  хадиси  қудсийда  мархамат  қилади:   “Бандам  ўзини  ўзи  ўлдириб,   менинг  унга  берган  умримга шукр  қилмай, шошилди.  Шунинг  учун  унга  жаннатни  абадий  ҳаром  қилдим”. Ушбу  хадиси  қудсий  мазмунига  кўра,  ўзини  ўзи  ўлдирган   банда  жаннатдан  абадий  махрум  қилинар  экан. Бу  мудхиш  холатлар  Аллоҳ  таолонинг  қазою  қадарига  туғён  қилишдан  иборатдир. Ўзини  ўзи  ўлдириш  Аллоҳ таоло  ҳузурида  энг  оғир  гунохлардан  бўлиб,  шу  йўл  билан  ўлганлар,  юқорида  айтилгандек, охиратда  хам  оғир аъзобга  қолишади  хамда  ота  оналарини  хам  оғир  мусибатга  солиб  қўйишади. Аллоҳ  таолога шукрки,   биз – мусулмонлар  инсон  учун  ҳамма  ҳаёт шароитлари  тўлиқ  мухаё  қилинган фаровон жамиятда  яшамоқдамиз. Биров  бировнинг хақ ­хуқуқини  камсита  олмайди.   Бундай  адолатли  жамиятда  яшаш  айни саодатдир. Бинобарин,   бизнинг  ватанимизда  ўзини  ўзи  ўлдиришга  ҳеч  қандай  сабаб  йўқ. Баъзи  кимсалар  ўзини  портлатиш  билан  гўё  “шаҳидлик”  мақомига  сазовор  бўлишни иддао қиладилар,  аммо  улар ўзларининг  бу  ғайриинсоний  ҳаракатлари  билан  қанчадан  қанча  бегуноҳ  инсонларнинг  қони  тўкилишига,   майиб  ­ мажруҳ  бўлишларига  сабаб  бўладилар.   Ислом  таълимоти  бундай  ҳолатни  кескин  қоралайди  ва  бегуноҳ  бир инсонга  қилинган  тажовуз  деб  билади.   Бундай  қабиҳ  ишни  қилган  кимса  бу  дунёда  ҳам,   қиёматда  ҳам  азоб уқубатда  қолади, бир она ўзини икки фарзанди билан каналга ташлаб юборган. Ўзи омон қолган, лекин икки фарзанди ҳалок бўлган бир аёл ўз уйини ёқиб юборган, оқибатда болалари ҳалок бўлган. Бир аёл поезднинг тагига чақалоғи билан ўзини ташлаган. Юқоридаги мудҳиш воқеалар ҳар қандай мўмин-мусулмоннинг қалбини ларзага солмай иложи йўқ. Сабрсизлик эса, ана шундай оқибатларга олиб келишлигини воқеълик кўрсатмоқда.
Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар  “Ким ўзини бирор бир нарса билан ҳалок қилса, ўша нарса билан азобланади”.
Динимизда, ўзини ўзи ўлдириш қаттиқ қораланиб, ҳар бир тирик жон саломатлиги кафолатланган. Жумладан, бир одамни ноҳақ қатл этишдан, ўз жонига қасд қилишдан қайтарилган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг.
Бу жон омонат эканлигини унутманг.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш