Қуръон тинглашнинг фазилати

30-06-2023, 00:38 admin Мақолалар 140





Навбаҳор тумани
Оқ олтин маҳалла
отинойиси
Хақиева Ойсара







Қуръон тинглашнинг фазилати
Қуръони карим инсон фикрини, зикрини, саъи ҳаракатини ягона ва тўғри йўлга солиб турадиган, инсонга қиёматгача дастури амал бўлган китоб - Оллоҳ таолонинг ҳикматидир. Aллоҳ таоло: “Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз”-деди. (Aъроф 204-оят)
Тингланган пайтда қалбда уни таъсири бўлиши учун эса жим туриш, яъни фикрни бошқа нарсага чалғитмаслик талаб этилади. Чунки ана шунда тоат ва тақвода бардавом бўлиб, Aллоҳ таолонинг розилиги ҳамда раҳмат ва мағфиратига етилади. Инсонлар орасида рўй берадиган турли келишмовчилик, жанжалларнинг асосий сабабларидан бири — қўпол муомаладир. Муаммонинг ечими еса жуда осон. Бу Қуръон хулқига амал қилиб ширин сўз, хушмуомала бўлишдир. Ширин сўз орқали озор чеккан қалб ором топади. Одамлар орасида ўзаро ҳурмат ҳамда тинч, осуда ҳаёт кечиришга сабаб бўлади. Баъзиларнинг виждони инсоф юзасидан уни хафа қилган одамни кечириб, унга нисбатан ширин сўз, хушмуомала бўлишни буюрса, улар ўзбошимча нафсларига бўйсуниб, кечириш у ёқда турсин, эшитган қўпол сўзларига ортиғи билан жавоб қайтарадилар. Нотўғри фикрлаш оқибатида келиб чиқадиган мазаҳ қилиш, камситиш сингари иллатлар ўзини бошқалардан катта тутиш, кибрланишга бориб тақалади.
Маълумки, биз, ожиз бандалар томонидан яратилган сўз ва асарлар замон шамоллари остида ахир бир кун эскиради, илгариги тароватидан айрилиб, таъсир кучини йўқотади. Аллоҳ каломи бўлмиш Қуръон эса, вақт ўтган сайин янада тароватлироқ бўла боради, кучи ортади. Ундаги ҳар бир ҳукм замонлар оша асрлардан-асрларга ўтиб ҳам ҳукмлик кучини асло йўқотмайди.
Мўмин Қуръондаги одоб-ахлоққа оид ҳукмларни ҳаётига татбиқ этар экан, аввало ўзи барчага яхшилик қилишга, чиройли муомалада бўлишга ҳаракат қилади. Сабабсиз жанжаллашиш, одамлар орасини бузиш, аразлаш, гап ташиш сингари иллатлар Қуръонга зид эканини билганлари боис, одамлар орасини ислоҳ қилиш, уларни яхшиликда жамлаш, улардан келадиган озорларга сабр қилиш, кечиримли бўлиш каби фазилатларни ўзларида мужассам этишга интиладилар.
Олимлар «Доимий равишда Қуръон ўқийдиган ва араб товушларини тўғри талаффуз қила оладиган мусулмонлар, фақатгина «Aллоҳ» сўзини қайтариш орқали психологик ва асабий безовталиклардан жуда ҳам юқори даражада ҳимоялангандирлар», − деб маълумот берадилар.
Қуръон билан хулқланиш бахтидан бенасиб шундай кимсалар борки, уларнинг табиатида қўполлик, лоқайдлик, манманлик каби салбий сифатлар ҳукмрон бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири худбинликдир. Қуръонни раҳбар қилган мўминлар жамоасида бу каби ҳолатлар кузатилмайди. Aллоҳ таоло: “Aлбатта, Aллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир”-деди. “Қалблари титрагувчи”нинг маъноси-“ қўрқиб изтиробга тушадилар”-деганидир. Бу изтироб, ўзлари иймон келтириб, қалблари хотиржам бўлган нарсага амал қилишга чорлайди. Aллоҳ таоло айтади: “Aллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Aллоҳнинг зикрига юмшар. Aна шу Aллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Aллоҳ ҳоҳлаган кимсани ҳидоят қилар. Кимни Aллоҳ залолатга кетгазса, бас, унинг учун ҳидоят қилгувчи йўқ.” Aллоҳ таоло бизга берган бу Китоб мўъжизаларга бой. Бу мўъжизалар инсоният онги ривожлангани сари юзага чиқмоқда. Қуръони Каримнинг мўъжизалари қиёматгача давом етади…
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш