Қизил белбоғ

24-06-2023, 01:09 admin Мақолалар 123

Қизил белбоғ.
Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити барча мусулмон аҳлига муборак бўлсин. Ҳар йили ҳайит байрамида отамнинг қизил белбғда олиб келган ҳолва, тешик кулча ҳамда ширинликларини соғинаман.Онам уйда ош дамлаб меҳмон кутар эдилар. Ажойиб даврлар эди. Ҳолаларим қариндошлар ва опаларим келишарди. Лекин бир
қариндошимиз сира ҳайит куни келмасди, қариндошимиз сира нолимасди.У кишининг икки қизи бор эди. Оила бироз ночор яшарди.Отам у кишини: Инсоф бериб қолар деб юпатар эдилар.Мана орадан йиллар ўтиб ўша опа- сингиллар улғайиб шифокор бўлибди.Улар ҳам ўша ҳайит кунларини бот- бот эслашади. Қурбон ҳайити кунлари Робия ва Руқияхонлар она уйига тўлиб, тошиб қизил белбоғда эмас қизил сўмкада ҳолва ва ширинликлар кўтариб келадилар. Азиза онахоннинг кўнглидан нималар ўтгани аниқ.У кўзларида қувонч ёшлари билан дуога қўл очаркан : "Аллоҳга шукр бизнинг хонадонимизда ҳам Қурбон ҳайитлари нишонланадиган бўлди" дейди. Мусулмон халқига қувонч ва кўзларига кулгу олиб келган Қурбон ҳайити умрбоқий нишонланаверсин. Ҳеч қачон оналар ва болалар ўксинмасин.
Навбаҳор тумани "Навкар" маҳалласи отинойиси Сабоҳат Самиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш