Қурбон ҳайит байрами муборак бўлсин!

23-06-2023, 13:37 admin Мақолалар 148

Қурбон ҳайит байрами муборак бўлсин!
Диний ва миллий байрамларимиздан бири бўлган Қурбон ҳайити байрами тобора яқинлашиб келмоқда. Шариатимиз Қурбон ҳайити кунида биз мусулмонларга баъзи вожиб ва суннат амалларни килишга буюради. Жумладан, арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар, ҳар бир фарз намозларидан сўнг такбири ташриқ айтмоқлигимиз вожиб амаллардан ҳисобланади. Бундан ташқари, юрган ва ўтирганда такбири ташриқ айтиш мустаҳаб амаллардандир. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини зикру тасбеҳ, дуо ва истиғфор билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардандир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг кечасини бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди”- дея мархамат қилганлар. Ҳайит кунининг тонгидан ғусл килиб, хушбуй атирлар сепиб ва энг гўзал, янги ёки тоза кийимларимизни киймоқлигимиз, ҳайит намози ўқилгунга қадар ҳеч нарса емасдан турмоқлигимиз суннат амалдан бўлиб ҳисобланади. Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: “Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозидан қайтгунларича бирор нарса емас эдилар”-деб мархамат қилинади..
Қурбон ҳайит байрами Аллоҳнинг бандаларига фарз қилган улуғ ибодатлари: Ҳаж ибодати адо этиб бўлинган куннинг эртасига нишонланади. Аллоҳ таоло бандаларини мана шундай улуғ ибодатларни адо қилишга муяссар қилгани учун ҳам унинг шукронасига икки ракат ҳайит намози ўқиш вожиб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Бас, Роббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) суйиб қурбонлик қилинг” (Кавсар сураси, 2-оят). Ҳайит намози ўқиб бўлинганидан сўнг, қодир бўлганлар қурбонликларини сўядилар. Қурбон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этиб, табаррук отахон, мунис онахонларни ахволларидан хабардор бўлиб, қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру-биродарларни зиёрат қилиш, бева--бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишларни қилишликлари савоби улуғ амаллардандир. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-қудратли таниш-билишлар ҳам худди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шафқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Ҳайит байрами муносабати билан арафа кунларида ҳар биримиз қабристон ва зиёратгоҳларга зиёрат учун борамиз ва ўтганларимиз ҳақларига дуолар қиламиз. Зиёратларимиз чиройли бўлиши учун албатта байрам олдидан қабристонларимизни тартибга солсак, қуриб қолган кераксиз хас-хошаклардан тозаласак, байрам куни зиёратга борганимизда бемалол зиёрат қилишимиз учун машаққат туғдирмайди. Зеро халқимизда “Ўтганларнинг руҳини шод этай десанг, масканингни обод қил” – деган мақол бекорга айтилмаган. Бундан ташқари байрам кунларида қабристонга нон ва ҳар-хил озиқ-овқатлар олиб бориш, жонлиқлар сўйиб, қозон осиб овқатлар пишириб қабристонда таомланиш мутлақо жоиз эмас. Ҳайри эҳсонларимиз қабул бўлсин деган ҳар бир мўмин-мусулмон эҳсонини ўз ўрнига, яъни бева-бечоралар ўзидан қолганларга яъни ҳақдорларига тарқатса, савоби мақбул бўладиган амаллардан бўлиб ҳисобланади.
Кириб келаётган Қурбон ҳайити байрами барча юрдошларимизга муборак бўлсин!




ЎМИ Навоий вилояти вакилининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчи: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш