“Қурбон ҳайит” байрами муборак бўлсин!
Кун сайин муқаддас динимизнинг байрамларидан бири қурбон ҳайит байрами яқинлашиб келмоқда. Ислом динимизда бир йилда икки кун – Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунларини мўмин-мусулмонлар учун байрам куни этиб белгиланган. Қурбон ва Рамазон ҳайитлари Аллоҳнинг бандаларига фарз қилган улуғ ибодатлари: Рамазон рўзаси ва хаж ибодати адо этиб бўлинган куннинг эртасига нишонланади. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага келганларида Мадиналикларнинг кўнгил очар икки кунлари бор эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Бу қандай кунлар?” деб сўрадилар. Улар: “Жоҳилиятда бу кунлари кўнгилларимизни хуш қилар эдик”-дейишди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло бу икки кунни улардан ҳам яхши қурбонлик ва фитр кунларига алмаштирди”-дедилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари). Ана шундан бошлаб динимиз мусулмонлари учун икки байрам нишонланадиган бўлди. Ушбу икки кунда ҳар бир мусулмон ўз хурсандчилиги, саховати ва юксак одоб-ахлоқини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ изҳор қилиши керак бўлади албатта.
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини зикру тасбеҳ ва дуои истиғфор билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардандир. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам): “Кимки Рамазон ва Қурбон ҳайит кечаларини бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди”-деб марҳамат қилганлар. Мусулмон кишининг ҳайит кунининг тонгидан ғусл қилиб, хушбуй атирлар сепиб ва энг гўзал янги ёки тоза кийимларини кийиб, ҳайит намози ўқилгунча ҳеч нарса емасдан намозгоҳга бормоғи суннат амаллардандир.
Ҳадиси шарифларда келишича Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозидан қайтгунларича бирор нарса емас эдилар. Шунинг учун уламоларимиз мазкур байрам кунларида мусулмон киши учун зарур бўлган баъзи амалларни тавсия қилганлар. Жумладан, қуйидаги амаллар ҳайит кунлари мустаҳаб саналади:
– ҳайит кунидан аввалги тунни ибодат, дуо ва зикрлар билан бедор ўтказиш;
– ҳайит намозига чиқиш олдидан ғусл қилиш, мисвoк ишлатиш, хушбўйлик суриш;
– чиройли янги кийим кийиш (янгиси бўлмаса, яхшисини кийиш);
– фитр садақаси зиммасига вожиб бўлган киши уни ҳайит намозига чиқишдан олдин адо этиши;
– масжидга чиқишдан олдин бирор нарса тановул қилмаслик;
– масжидга бир йўлдан бориб, уйга бошқа йўлдан қайтиш;
–масжидга кетишда такбир айтиш. Рамазон ҳайитида махфий, Қурбон ҳайитида эса овоз чиқариб такбир айтилади.
– ҳайит номозини адо этгандан кейин ота-она, қариндош-уруғлар ва яқинларни зиёрат қилиш;
– етимлар, мискинлар, фақирлар ҳамда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва меҳр кўрсатиш.
Айни байрам арафасида миллий, диний қадриятларимизга амал қилсак, кўча-кўйларимизни, хонадон ташқариси ва ичкариларини покизалаб, ободонлаштириш ишларини бошлаб юборсак, нур устига аъло нур бўлар эди. Ҳайит байрами муносабати билан ҳар биримиз қабристон ва зиёратгоҳларга зиёрат учун борамиз, ўтганларимиз руҳларига дуолар қилиб, ҳайри эхсонлар қиламиз. Албатта зиёратларимиз чиройли бўлиши учун байрам олдидан қабристонларимизни ёввойи ўтлардан тозалаб, байрам куни зиёратга борганимизда бемалол зиёрат қилиш учун тайёргарлик ишларини ҳозирдан бошласак, яхши иш бўлар эди. Зеро халқимизда “Ўтганларнинг руҳини шод этай десанг, масканини обод қил” – деган мақол бор. Қурбон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этиб, табаррук отахон-онахонларни зиёрат этиб уларни дуоларини олмоқлик учун шошадилар. Айниқса қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру-биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан бўлиб ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-қудратли таниш-билишлар ҳам худди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шафқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Қурбон хайити байрами муносабати билан ўзига тўқ, зарурий эҳтиёжларидан қиймати кумуш нисоби миқдорига етадиган ошиқча мулкка эга бўлган ҳар бир мусулмонга қурбонлик сўйиш вожиб ибодатлардан ҳисобланади. Бу ибодат, яъни қурбонлик қилиш бой кишига вожиб, фақирга суннатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Бас, Роббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) суйиб қурбонлик килинг” (Кавсар сураси, 2-оят). Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадиси шарифда: “Одам боласи учун Қурбон ҳайити куни Аллоҳ таоло йўлида қурбонлик қилишдан ҳам севимли ва мақбулроқ амал йўқ. Шубҳасиз, у сўйилган жонлиқ қиёмат куни шохлари ва жунлари билан (гувоҳликка) келади. Ҳеч шубҳа йўқ, қурбонлик ҳайвониниг қони ерга тушмасдан олдин (бу ибодат) Аллоҳ даргоҳида қабул бўлади. (Бас шундай экан) қурбонлик қилиш билан кўнгилларингизни хушнуд этинглар” – дея марҳамат қилганлар.
Аллоҳ таоло бандаларини мана шундай улуғ ибодатларни адо қилиш бахтига муяссар қилгани учун ҳам унинг шукронасига икки ракат ҳайит намозини ўқишни вожиб қилди. Қурбон ҳайити куни ҳайит намози ўқилиб адо бўлингач, ошиқча мулкка эга бўлган ҳар бир мусулмонга вожиб бўлган қурбонлик сўйиш амаллари бошланади. Қурбонлик сўйишнинг вақти Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни ҳайит намози ўқилгандан бошлаб, ўн иккинчи кунининг қуёши ботишидан сал олдинроқ вақтигача бўлиб ҳисобланади.
Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган ҳайит байрами барокоти ила, азиз юртимизни тинч-осойишта, халқимизни фаровон айлаб, хонадонларимизни, дехқончилик ва касбу корларимизни файзу барокотларга тўлдириб, халқимиз мўмин-мусулмонларини бир бирларига меҳрли-оқибатли қилсин.
Яқинлашиб келаётган қурбон ҳайит байрами барчамизга муборак бўлсин !
ЎМИ Навоий вилоят вакили бош имом-хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова