Қалблар табиби. Ибн Хишом ривоят қилади. Фузола ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни фатх йилида Байтуллоҳни тавоф қилаётганларида ўлдирмоқчи бўлди. У кишига яқин келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар. Фузоламисан ха Фузоламан, эй Аллоҳнинг Расули Ўзингча ичингда нима деяпсан, Хеч нарса Аллоҳни зикр қиляпман. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ва дедилар истиғфор айт, сўнгра муборак қўлларини унинг кўксига қўйдилар унинг қалби таскин топди. Муборак қўл унинг кўксига тегишидан аввал унинг учун у зотдан ёмонроқ душман йўқ эди. Фузола айтади:- Аллоҳга қасамки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўксимдан олишлари билан дунёда мен учун у зотдан кўра суюклироқ инсон қолмади. Уйга қайтдим одатда бир аёл билан суҳбатлашиб юрар эдим, йўлда ўшани кўриб қолдим. У кел суҳбатлашамиз деди, Мен унга йўқ дедим. Машойиқлардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат бирга бўлиш етмиш йиллик мужоҳада билан тенг деган, яъни етмиш йил нафсинг билан курашмоғинг уни тўғри йўлга солишга уринишингдан бир соатгина Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтиришинг фойдалироқ деган эди. У зотнинг тарбия ва таъсирларига боқинг Шунинг учун ҳам фазилатда саҳобаларга етиб бўлмайди.
Навоий шаҳар "Истиқлол" мфй отинойиси Маҳмудова Гулчеҳра.
Навоий шаҳар "Истиқлол" мфй отинойиси Маҳмудова Гулчеҳра.