Дунёга танилган юрт...
Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий.
Юқоридаги доно фикрларни бекорга келтирмадик. Қайси юртда аёллар ақлли, илмли бўлса, улар тарбиялаган фарзандлар юрт ривожига катта ҳисса қўшувчи, амали солиҳ инсонлар бўлишади.
Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.
Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар».
(Табароний ривояти)
Қадимда оналаримиз ва бувиларимизда бунақа шароитлар, бунчалик ахборот тарқатадиган воситалар бўлмаган . Аммо , уларга ҳаётдан сабоқ беришган. Диний ва дунёвий илмларини орттиришга ҳаракат қилишган. Бобокалонларимизнинг ҳаёти билан қизиқиб , ўрганганимизда уларнинг дунё танийдиган инсон бўлишларида асосан оналари сабабчи бўлганини кўрамиз.
Имом Бухорий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек...деярли барчаларини оналари ,бувилари тарбиясида улуғ инсонлар бўлиб етишганларини кўрамиз.
Ёшлигимизда бизникига бувиларимиз меҳмонга келганларида, бизга разм солиб, гарчи, касблари шифокор бўлмаса-да, ранг-рўйимиздан соғ ёки беҳол эканимизни билишарди.
Оналардан қизларга мерос бўлиб келаётган ҳақиқий Шарқ аёлларига хос эзгу фазилатлар ҳамиша бардавом бўлади. Жумладан, рўзғорни қандай тутишни момоларимиз биздан кўра яхши билишарди. Улардан оддийгина кўрпачаларни тартиб билан, гулини гулига, рангини рангига мослаб йиғиш дейсизми, ақлингиз етмайдиган чиройли қуроқлар солиш дейсизми, жуда кўп ҳаётий тажрибаларни ўрганса бўларди. Улар ҳозиргидек ҳамма нарсани тайёрига интилмасди. Рўзғорни бутлашда ўзларининг меҳнатидан , ҳаётий тажрибасидан фойдаланишарди.
Улар сандиқ қаерда туриши керак, қайси гилам қаерга тўшалиши лозим, кўрпалар уйнинг қай томонига йиғилиши зарур – барчасини ҳар гал эринмасдан тушунтиришарди. Уларнинг дид-фаросатларига қойил қолардик, маслаҳатлари билан уйларимиз янада файзли бўларди. Улар бу ишларни аёл кишининг зийнати деб биларди. Оила қурган невара ёки қизларининг турмуш ўртоқларини исми билан чақиришини уят санарди. Шунинг учун қайнака, қайнука, қайнопа ҳамда сингилларни исми билан эмас, уларни ўзларига хос хислат ва фазилатлари билан ёки бошқа бир исм билан чақиринглар, дея қайта-қайта тайинлардилар. “Қайнотангдан ҳамиша уял, қайнонангнинг иззатини қил, уларга яхши муносабатда бўл”, дейишарди. “Уйингни, фарзандларингни шундай озода тутгинки, сендан биров жаҳлланиб турса-да, буларни кўриб, кўнгли юмшасин. Айниқса, эркаклар озодаликни, чиройни хуш кўришади”, деб насиҳат қилишарди. Аслида барча ўзбек оналарининг эзгу тилаги, амали ҳам шудир. Ахир, бежизга Шарқ аёлларининг ҳаё-ибоси, латофати, миллий одоби эътироф этилмайдида. Азалдан халқимизда аёлнинг динига, ақл- заковатига, покизалигига ,насл- насабига эътибор қилиб, етти пуштигача суриштириб кейин келин қилиш одат бўлган..
Ҳозир ҳам бу одатга амал қилганлар ютқазмайди.
Шошма- шошарлик билан, хато хулосалар , оила ҳаётига тайёр бўлмаслик билан қурилган турмуш натижасида қанча оилалар барбод бўляпти. Юртимизда тўқчилик , осойишталик..... бунинг учун Яратган эгамга беадад ҳамду-санолар айтсак арзийди.
Оилада дастурхонга энг охири ўтириб, энг биринчи туриб кетадиган, ҳаммадан кейин ухлаб, ҳаммадан олдин уйғонадиган ,ҳамманинг кўнглига йўл топиб, ўзининг кўнгли ярим қолиб кетган, ҳаммага етиб, ўзига етмай қоладиган, ҳаммага вақт ажратиб, ўзига вақти йўқ - бу фақат ва фақат ўзбек аёлидир..
Доимо омон бўлинг, азизаларим!!
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.