Илм тўғри йўлга элтувчи нажот!
"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларини бузади, умматни ҳалокатга элтади" (Муҳаммад Башир Иброҳимий).
Дарҳақиқат, аёлнинг ўрни оилада, жамиятда нечоғлик катта.
"Мен қўрқоқ отадан ботир, илмсиз отадан доно, ёлғончи отадан ҳақгўй фарзанд дунёга келганини кўрдим, лекин бузуқ онадан ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим.
Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилайлик!" (Девонайи Ҳақгўй).
Бу фикрлар ўз исботини топган бўлиши билан бирга, айни ҳақиқатдир. Илм сабаб ҳар қандай мусибатга сабр қиламиз, қийинчиликлар келганда ундан яхшилик излаймиз ва барчаси учун савобга эга бўлишимизни биламиз. Қаердан илм сари қадам қўйиб, у сари юрар эканмиз ҳаётимиз гўзаллашади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Ким илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилади" (Бухорий ривояти).
Кўплаб аёлларимизнинг ҳозирда илм олиши учун интилиши ва давлатимизнинг уларга қаратаётган эътибори таҳсинга лойиқ. Аёллар илми билан оиласини тинчлигини тъминлайди, буюк шахсларни тарбиялайди, фан тараққиётига ҳисса қўша олади, Аллоҳ уларни нозик ҳилқат қилиб яратган бўлишига қарамай ҳар бир инсон қалбида ўзига ишониш каби тенгсиз кучни жўш урдира олади. Қанча оилалар доно, оқила, илмли аёлларимиз сабаб тинч ва осуда. Илмсиз аёллардан тарбия топаётган фарзандлар сабаб жамиятнинг кўраётган зарари, инсонларнинг чекаётган жабри оз эмас. Ҳар қандай қолоқликнинг энг тубани бу маънавий қолоқликдир. Маънавият суст бўлган жойда ахлоқсизлик, бузғунчилик ва парокандалик авж олиши тайин.
Шундай экан илм йўлини қаттиқ тутиб, жамиятнинг ривожига муносиб ҳисса қўшайлик. Зора, шунда Аллоҳ таоло жаннат йўлини барчамизга осон қилса...
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.